Ўзбекистон Супперлигаси 21-тур ўйинлари якунига етди. Ҳар доимгидек тур лауретларини эълон қилишда давом этамиз.
Stadion.uz талқинига кўра, Суперлига 21-турининг энг яхши мураббийи деб “Пахтакор” бош мураббийи Шота Арвеладзе топилди.
Арвеладзе жамоаси турнинг марказий ўйинида “Сўғдиёна”ни қабул қилиб, йирик 3:0 ҳисобида таслим этди. Мазкур ўйинданг сўнг “шерлар” чемпионликни нишонлашди.
Шунингдек, Шота Арвеладзе сайтимиз талқинига кўра иккинчи марта тур мураббийи дея эътироф этилди.