Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

«Ливерпуль»нинг янги етакчиси ким? Салаҳ ёки Мане?

Баҳо:
+ | -

Айнидамда «Ливерпуль» жамоасида тўпсураётган Муҳаммад Салаҳ ва Садио Манени солиштириш урфга кириб бормоқда. Ҳўш улардан қайбири клуб учун фойдалироқ? Биз уларнинг имкониятлари ва кучлитомонларини эътиборингизга ҳавола этамиз. Бугунги қисмда ваъда қилинганидек мисрлик футболчининг кучлитомонлари эътироф этилади.Хулоса эса, сиз азизлардан!

Эътибор марказида

Муҳаммад Салаҳ айни дамда «Ливерпуль»нинг енг муҳим футболчиларидан бири. Унинг бундай устунлиги исталган рақибга қарши қўл келиши аниқ. Рақиб жамоа ўйин давомида бор эътиборини айнан Салаҳни зарарсизлантиришга қаратишга мажбур. Бу эса, ўйин давомида «Ливерпуль»нинг бошқа футболчиларига қўшимча зоналарнинг очилишини ва уларнинг эркинроқ ҳаракатланишларини таъминлайди. «Ливерпуль» футболчидан вингер, марказий ҳужумчи ва хатто ёлғон тоққизлик позитсиясида фойдаланиши мумкин! Салаҳнинг унверсал ҳужумчи эканлиги эса камида икки нафар рақиб футболчисининг у билан оввора бўлишига мажбур қилади. Айнан шу сабаблар туфайли Клопп учун Салаҳнинг майдонда бўлиши мухимроқ. Мане борасида бундай фикр билдириш мушкул. Манени сўнгги пайтларда хатто Ориги ортиқча қийинчиликсиз алмаштирмоқда.

 

Салаҳ кўпроқ голли вазият яратади

 

Хар учрашувда ўртача 1,8 бор финт ишлатадиган Салаҳ Манедан кўра кўпроқ вазият яртибгина қолмай, ўйин давомида ўртача хисобда кўпроқ зарба йўллайди. Ўтган мавсумда «Ливерпуль» клубининг киритган голлариниг деярли 70 фоизи айнан Салаҳ бошлаган ҳужумдан сўнг дарвозадан жой олган. Енг қизиғи шундаки, утган мавсумда Мане киритган голларнинг дейарли барчасида Салаҳ иштирок этган ва айнан мисрлик футболчининг ўзатмасидан сўнг Мане рақиб дарвозасини ишғол этган. Мане утган мавсумда гол бошловчи ҳужумларни бошлаш борасида деярли 2,5 баробар камроқ фойда келтирган. Бундан ташқари мане тўпни ўзида жуда ёмон ушлаб туради. Мисрлик футболчи эса, ундан фарқли ўлароқ бу борада клубда етакчи.

 

Гол сезиш қобилияти


Манедан фарқли ўлароқ Салаҳ исталган дақиқада бир ўзи вазият ярата олиш имконига эга. Унинг чаққон ҳаракатлари кўпинча «Ливерпуль»  учун қўл келади. Иккинчи зарба, рекашет сингари енгил топлар учун курашда Салаҳ ўз тезлигидан  унумли фойдаланади. Унинг гол киритиши учун позицион ҳужум шарт эмас. Вазиятни олдиндан баҳолаш борасидаги устунлиги эвазига Салаҳ доиммо керакли вақтда керакли жойда бўлишни уддалай олади. Манедан фарқли ўлароқ Салаҳ яратилган вазиятлардан ортиқча қийинчиликсиз фойдаланади. Тўғри, Мане баъзан жуда чиройли голлар киритади бироқ, оддий вазиятларда дарвозага йўл топа олмайди. Салаҳ эса, чинакам тўпурарлар сингари имконият бўлиши билан дарвозага оддий ва самарали зарба йўллашни ҳуш кўради.

Бардавом ўйин

Муҳаммад Салаҳ ўз ўйин даражасидан паст футбол намойиш этмайди. «Ливерпуль»  мағлубиятга учраган ўйинларда ҳам мисрлик футболчи статистиc кўрсатгичлар бўйича жамоадошларидан олдинлаб кетади. Мане эса, баъзан ажойиб учрашувлар ўтказа, кейинг ўйинда майдонда умуман кўринмай қолиши бир неча бор кузатилган. Сўнгги 2 йил давомида Салаҳ голли ҳаракатлар борасида АПЛда яққол пешқадам. Унинг фойдали ҳаракатлари сони Маненики билан солиштирилганда, катта фарқ кўзга ташланиб қолади. Салаҳнинг «Челси»даги омадсиз мавсумлари билан ҳисобланганда гол киритиши учун ўртача 94 дақиқа талаб этилади. Бу АПЛ тарихидаги энг юқори кўсатгич дегани! Салаҳдан кейинг ўринларни Тиери Анри ва Агуэро эгаллаб турганини инобатга олсак, Салаҳ бу борада Манедан бир неча йилга илгарилаб кетган десак, адашмаган бўламиз.

Салаҳ «Ливерпуль» ни топ клубга айлантирди



Мане «Ливерпуль»га Салаҳдан бир мавсум аввал келган бўлсада, айнан Салаҳнинг трансферидан сўнг клуб янги даражага кўтарилди ва  хатто илк мавсумнинг ўзидайоқ ЕЧЛ финалида ўйнашга ҳам муваффақ бўлди.

«Реал Мадрид»нинг Роналдуси ёки «Барселона»нинг Мессиси сингари Салаҳ ҳам «Ливерпул»нинг асосий футболчиси бўлишга муваффақ бўлгани эътиборга молик. Бундан ташқари, бутун мусулмон давлатлар учун Салаҳ энг ёқимтой футболчи саналади. Айнан унинг ўйинлари сабабли «Ливерпуль»  дунёнинг барча чеккасидан янги мухлислар ортиришга муваффақ бўлди. Ўтган мавсумда жароҳатлар сабабли 22 та гол билан чекланган Салаҳдан Мане мавсумни тўлиқ ўтказган бўлсада голлар сони бўйича ўзиб кета олмади. Мане ўзининг энг яхши мавсумида ҳам жароҳати туфайли ўта ёмон мавсум ўтказган Салаҳдан кўра самарали бўла олмагани улар ўртасидаги фарқни кўрсатиб турибди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 22:34, 07.10.2019.
Ўқилди: 6056 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.