Каталониянинг «Барселона» жамоаси бош мураббийи Эрнесто Валверде ўтган мавсумдаги омадсизликлар ва янги мавсум бошидаги ёмон стартга қарамай ўз постида қолмоқда. Хўш нега «Барселона» унга чиқиш эшикларини кўрсатиб қўймаяпти? Бугун мураббийни Католонияда ушлаб турган жиҳатлари борасида сўз боради.
Натижа учун ўйин
Эрнесто Валверде «Барселона» ни ёмон ўйин кўрсаган тақдирда ҳам ғалаба қозонишга ўргатиб бормоқда. Айнан Эрнесто «Барселона» футболчиларини тактик томондан ўсишга ва жамоавий ҳимояда ўйнашга ўргатишни уддалади. Унинг қўл остида дарвозабон ёки ҳимоячиларнинг қўпол хатоси деярли кўзга ташланмаяпти. Ўзининг натижа учун кўрсатаётган футболи билан ҳам Эрнесто Испанияда биринчи рақамли клуббўлиб тургани эътиборга молик. Сўнгги икки мавсумдан бери ички чемпионатда ғолиб чиқаётган Валверде ўтган мавсумда «Ливерпуль»га бой берилган ўйинни инобатга олмаса, деярли фантастик мавсум ўтказди. Афсуски, совринларни бошқа клублар илиб кетишди.
Ўтиш даври
«Барселона» қанчалар кучли бўлмасин, Эрнесто Валерденинг даврида жамоанинг асосий футболчилари ўтиш ёшида эканлигини тан олиш лозим. Месси(32), Пике(32), Бускетс(31), Алба(31), Суарез(32), Ракитич(31) сингари футболчилар қанчалар истамасин аввалги даражада футбол намойиш эта олмасликлари кундек равшан. Уларнинг жисмоний холати сабабли «Барселона» аввалгидек кучли прессинг ишлата олмагани боис, Валверде прогматик футболни йўлга қўйишга мажбур бўлмоқда. АЙнан унинг қарори сабабли юқорида номи зикр қилинган футболчилар яна бир неча йил кучли ўйин намойиш этишлари мумкин. Тинимсиз ғалабалардан чарчаб кетган, мотивациясиз футболчилар билан ҳам Испанияда биринчи рақамли жамоа номини сақлаб турган Валвердеа қойил қолмасдан иложимиз йўқ.
Месси билан муносабатлар
Испаниялик мураббийнинг Лео Месси билан алоқалари дўстона эканлигиндан хабарингиз бор. «Барселона» жамоасида Мессисиз деярли ҳеч нарсага эришиб бўлмаслигини билиш учун футбол мутахассиси бўлиш шарт эмас. Валверденинг топқирлиги ва тактик кучли мураббийлиги сабабли, Месси ўтган мавсумда фантастик сермаҳсуллик намойиш этди. Эрнесто Мессини майдондаги барча қора ишлардан озод қилди ва тўлиқ ҳужум бошловчи футболчига айлантирди.
«Ливерпуль»га қарчи «Энфилд»даги ўйиндан сўнг, Месси мураббийнинг клубда қолиши учун курашди ва мағлубиятга футболчилар сабаблиги ҳақида баёнет берганидан хабарингиз бор. Дунёдаги энг номдор жамоада ички муҳитни яхши ушлаб турган Валверденин меҳнатлари кўзга ташланмасада, футболчилар томонидан бир неча бор эътириф этилди. Бу эса, мураббийнинг юқори даражадаги мутахассис эканлигидан далолат.
«Кечувда отлар алмаштрилмайди»
Сўнгги 20 йил давомида бирорта мураббий мавсум ўртасида клубга келиб барчасини ўзгартириб юборганини ҳеч ким эслай олмаса керак. Дарҳақиқат, мавсум ўртасида мураббийни алмаштиришдан ҳеч қандай наф йўқ. Узоқ йиллар давомида кучли футбол намойиш этган «Манчестер Юнайтед» ҳозирги «Манчестер сити» ва «Ливерпуль» клублари ҳам бардавом ўйин услубини шакиллантириш ортидан катта ғалабаларга эришганини унутмаслик лозим. Агарда Валверде клубни тарк этса, унинг ўрнига келган мутахассис учун мослашиб олиш ва футболчилар билан яқиндан танишиш учун бир неча ой вақт талаб этилади. Бу эса, ўта муҳим очколарнинг бой берилиши дегани. Бундан ташқари, мавсум бошида Католония клубига бир нечта кучли футболчилар келди ва мураббий улардан наф чиқариши учун бироз вақт талаб этилади.
Унинг ўрнини эгаллай оладиган мураббийнинг ўзи йўқ!
Дарҳақиқат, Католония клуби Эрнестони истеъга чиқарган тақдирда ҳам унинг ўрнини ким билан тўлдиради? Эрик тен Ҳаг «Аякс» билан узоқ муддатли шартнома имзолади. Тухел ва Нагелсман хали бундай лавозим учун тайёр эмас. Алегрининг ўйин фалсафаси Валверденикидан деярли фарқ қилмайди. Балки Жозе Моуриньо таклиф этилар? Менимча бунинг сира иложи йўқ! Катта эҳтимол билан мавсум сўнггига қадар кутиш лозим. Агарда ушбу мавсум ҳам омадсиз якунланса, катта эҳтимол билан клубни кейинг мавсумда Хави мураббий сифатида майдонга бошлаб тушади. Ҳозирда Қатарда фаолият олиб бораётган қаҳрамонимиз тажриба тўпламоқда. «Барселона» учун ҳозир Валвердени жамоада олиб қолиш, уни кетказиб юборишдан кўра кўпроқ наф келтиргани боис, раҳбарият мураббийга сўнгги имкони беришга қарор қилган кўринади. Ўйлашимча «Барселона» учун ҳозирда бу энг тўғри қарор.