"Барселона" ярим ҳимоячиси Карлес Перес мушакларида муаммо юзага келгани туфайли унинг ўрнига жамоадоши Анссумане Фати терма жамоага чақирилди.
16 ёшли футболчи Гвинея-Бисауда туғилган, аммо яқинда Испания фуқаролигини олган эди.
Шу тариқа, Фати Испания ёшлар жамоасида дебют ўйинини, Евро-2021 саралаши доирасида 15-октябрь куни Черногория жамоасига қарши ўтказиши мумкин
Ушбу мавсумда футболчи Ла Лигада 5 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 1 та голлик узатма амалга оширди.