Кириш Регистрация
11/05 00:00 Ницца 1-0 Гавр
11/05 00:00 Брест 1-1 Реймс
11/05 00:00 Алавес 2-2 Жирона
11/05 16:30 Фулхэм 0-4 Манчестер Сити
11/05 17:00 Мальорка 1-0 Лас-Пальмас
11/05 19:00 Олимпик 1-2 Пахтакор
11/05 19:00 Металлург 0-0 Қизилқум
11/05 19:00 Вулверхэмптон 1-3 Кристал Пэлас
11/05 19:00 Борнмут 1-2 Брентфорд
11/05 19:00 Эвертон 1-0 Шеффилд Юнайтед
11/05 19:00 Ньюкасл 1-1 Брайтон
11/05 19:00 Тоттенхэм 2-1 Бёрнли
11/05 19:00 Вест Хэм 3-1 Лутон
11/05 19:15 Вильярреал 3-2 Севилья
11/05 21:00 Наполи 0-2 Болонья
11/05 21:30 Ноттингем Форест 2-3 Челси
11/05 21:30 Гранада 0-4 Реал Мадрид
11/05 23:45 Милан 5-1 Кальяри
12/05 00:00 Атлетик Бильбао 2-2 Осасуна
12/05 15:30 Лацио - Эмполи
12/05 17:00 Кадис - Хетафе
12/05 18:00 Женоа - Сассуоло
12/05 18:00 Верона - Торино
12/05 19:15 Атлетико - Сельта
12/05 20:30 Ман. Юнайтед - Арсенал
12/05 21:00 Ювентус - Салернитана
12/05 21:30 Валенсия - Райо Вальекано
12/05 23:45 Аталанта - Рома
13/05 00:00 Страсбур - Метц
13/05 00:00 Клермон - Лион
13/05 00:00 Нант - Лилль
13/05 00:00 Монпелье - Монако
13/05 00:00 ПСЖ - Тулуза
13/05 00:00 Ренн - Ланс
13/05 00:00 Марсель - Лорьян
13/05 00:00 Бетис - Альмерия
13/05 21:30 Лечче - Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина - Монца
14/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона - Реал Сосьедад

Абдулманап Нурмагамедов Фергюсонни мағлуб этиш сирини ошкор қилди

Баҳо:
+2 | -

Россиянинг «Спорт24» нашри бугун енгилмас UFC жангчиси Ҳабиб Нурмагамедовнинг устози ва отаси Абдулманап Нурмагамедов билан ажойиб суҳбатни уюштирди. Ушбу интервьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ҳабибни Россияда машғулот ўтказишига нима тўсқинлик қилади?

Биринчи навбатда унинг турмуш ўртоғи ва болалари! Шунинг ўзиёқ уни чалғитувчи энг катта сабаблардан бири. Россияда 6 ой шуғуллангандан кўра, хорижда 2 ой машғулот ўтказиш кўпроқ наф беради деб ҳисоблайман. Бу тушунарли нарса. Бу ерда унинг дўстлари ва яқинлари жуда кўп. Бундан ташқари, бизда меҳмоннинг ҳурмати ўз жойига қўйишили шарт. Хар бир тоғлик инсон уйига келган инсонни кутиб олиши, унинг кўнглига қараши ва уни кетгунига қадар ҳизматида бўлиши лозим. Бу бизнинг ота-боболаримиз томонидан яратилган қонун ва бунга бўйсунишимиз шарт! Тасаввур қилинг, сиз жангги тайёрланяпсиз ва уйингизга меҳмон келиб қолди. Бу жуда қийин вазиятни ҳосил қилади.

Ҳабиб кўнгли бўш инсон бўлгани учун барчага яхши муомилада бўлишга интиладими?

Аксинча, у жуда қаттиқ қўл инсон. Шунчаки, у тоғликлар қонунларини яхши билади. Унинг уйига келган инсонга эътибор бермасликка, уни меҳмон қилмасликка, ҳурмат қилмасликка хаққи йўқ. Бизда меҳмоннинг ҳурматини жойига қўйиш биринчи ўриндаги вазифа. Шу сабабли, биз Россияда машғулот ўтказа олмаймиз. Боз устига вазн ташлаш пайтида хорижда бўлмасликнинг иложи йўқ. Менимча биз учун вазн ташлаш окагонда жанг қилишдан ҳам қийинроқ.

Ҳозир ҳам қийинчилик сезяпсизми?

Бу бешинчи бор вазн ташлашимиз. Биласизми, вазн ташлаш борган сари қийинлашиб бормоқда. Ҳабиб вақт ўтгани сайин йириклашиб бормоқда ва 77 килограм вазнда жанг қилишга тайёр. Биз эса, уни енгилроқ вазнда жанг қилишини истаймиз.

Бу сафар янада енгилроқ чиқиш талаб этиладими?

Дарҳақиқат, бу сафар қийинроқ бўлади. Биз бир фунт енгилроқ чиқишим шарт. Агар 50 грам оғирроқ чиқсак ҳам ўтказилган жангда камар ҳимоя қилинмаган ҳисобланади. Шу сабаб, ҳар эҳтимолга қарши кўпроқ вазн ташлашга ҳаракат қиляпмиз.

Ҳабиб 82 килограмдажанг қилишни бошлаган эди адашмасам?!

Йўқ, биз жангларни 85 килиграм вазнда бошлаган эдик. Секин-аста ушбу вазндан астга тушиб келдик. Ўз вақтида Хабибнинг вазни 90 килограмга қадар кўтарилганида ҳам жанггача барчасини ўз жойига қўйган эдик.

Тони қанчалар ҳавли?

Менимча, Тони 2 ё 3 дақиқа давомида жуда ҳафвли. Ундан кўр эмас. У ушбу вазндаги энг шаккиланан  жангчи. Бундан ташқари, у  10 жангдан бери ғалаба қозониб келмоқда. Шундай бўлсада, Тони сўнгги бир ярим йил давомида 7 бор жанг давомида зарбадан сўнг октагонга йиқилган. Унинг мия қисмига берилган зарбалардан сўнг, шундай асорат қолган деб ҳисоблаймиз. Ўйлашимча тик турган холда жанг олиб борсак ҳам биринчи бўлиб у ерга қулайди. Бундан ташқари юнон-рум кураши услубларидан фойдалансак, ортиқча қийинчиликсиз жангни партер холатига ўтказамиз. Биз уни шу услубда тўлиқ бошқаришимиз керак. Мен унга қарши 3 бор жанг стратегиясини тузиб чиққанман ва бу сафар улардан фойдаланишнинг айни вақти.  Менимча улар ҳам бизга қарши жангги 3 бор тайёрланишган ва бизнинг кучли ва кучсиз томонларимизни ўрганиб чиқишган. Ҳар сафар жанг бекор қилинганида, Тони ўрмон ва тоғга чиқиб кетиб  машғулотларга зўр берганидан хабаримиз бор. У тартибсиз ва ҳарактерли жангчи бўлсада, Ҳабиб унинг кариерасидаги энг кучли рақиб эканлигини сезиб турибди.

Жангдан олдин Ҳабибга қандай вазифа юклатилади

Бизнинг биринчи навбатдаги вазифамиз бир ярим раун давомида унга ҳаракатланиш учун имкон қолдирмайдиган позицияни эгаллаш. Менимча Ҳабиб унинг устида ёки ён томонида бўлиш орқали ушбу вазифани уддалайди.

Ушбу жангни Конор Макгрегор ташриф буюради. Нима деб ўйлайсиз у жанг ғолибини октагонка чақирадими?


Бу саволни Ҳабибга берганингизда :«бу ҳазилми»,-деб жавоб берган бўлар эди. Конор, Петис, Диаз учун биз энг нуқулай рақиб саналамиз. Уларнинг бели ҳудди «балерина»ларникига ўхшайди. Уларни бир қўл билан ҳам ушлаб ерга улоқтириш мумкин. Бу йигитларда кураш борасида ҳеч қандай тушунчанинг ўзи йўқ.  

Тони кураш борасида қанчалар кучли?

Унда партерда курашиш имконияти мавжуд. Шундай бўлсада, унда фақат греблинг мавжуд. Кураш дегани фақат партерда эмас, тик турганда ҳам қўл келадиган спорт тури саналади.

Ҳабиб Фергюсонга қарши жангда ҳам тейкдаунлар серийасини намойиш этадими?

Мен бу борада барчасини қийинлаштиришни хуш кўраман. Яшириб ўтиришнинг хожати йўқ. Биз тўлиқ 5 раундни тик турган холда ўтказишни режалаштиряпмиз. Ҳозир Ҳабиб бу борада анча ўсишга эришган. Биз зарбалар алмашинувига ҳам тайёрмиз.

Бу таваккал эмасми?

Тўғри, биз айнан шу ўткир вазиятни излаётган эдик ва ўйлашимча ҳаммаси кўнгилдагидек бўлади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 23:47, 11.10.2019.
Ўқилди: 6444 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.