Испания терма жамоаси сардори Серхио Рамос Норвегия билан дурангдан кейин (1: 1) унинг терма жамоа сафидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланганига муносабат билдирди.
«Шахсий ютуқлар ҳар доим иккинчи даражали. Мен рекордни ғалабага алмаштирган бўлар эдим.
168 та учрашув - мукофот ва эътироф, катта ғурур. Ҳар сафар терма жамоа либосини кийганимда хаяжонланаман.
Бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди, мен яна бир неча йилни (терма жамоада) ўтказишга умид қиламан », деди Рамос.