Серхио Рамос Испания терма жамоаси сафидаги 168-учрашувини - Норвегияга қарши (1:1) ўтказди.
"Серхио Рамоснинг техник ва жисмоний фазилатларидан ташқари, у етакчилик хусусиятга эга. Бу унга нафақат "Реал" ва Испания терма жамоасининг, балки бутун дунё футболининг афсонаси бўлишига имкон берди", - дейди Флорентино Перес Маrcа нашрига.
"Ишончим комилки, Серхио майдонга тўп сурган бу хислат доимо сақланиб қолади", - дея қўшимча қилди президент.