"Астон Вилла" ҳимоячиси Тайрон Мингс Англия терма жамоаси учун Болгарияга қарши ўйиндаги дебютидан (6:0) олган ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.
"Англия терма жамоаси учун дебют мен ва оилам учун фахрдир. Биз ўйин давомида ёқимсиз дақиқаларни енгдик ва бундан ғурурланишимиз мумкин ", деди футболчи.