Наполи ҳимоячиси Фаузи Гулямнинг таъкидлашича, неаполитанлар "А" Серияда иккинчи ўринни олишдан чарчаган ва яқин келажакда чемпионликни қўлга киритмоқчи.
"Бизни жуда кўп танқид қилишди, аммо биз жамоавий бирлашиш йўлидамиз. Ҳамма "Наполи"ни мағлуб қилишни хоҳлайди ва биз бу шаҳар вакили бўлганимиздан ғурурланишимиз керак. Мухлисларга бироз сабр керак.
Биз нимадир ютишни истаймиз, сўнгги бир неча йил ичида биз ҳар доим иккинчи ўринни эгаллаб келганмиз ва бундан мамнун эмасмиз. Шунингдек, ЕЧЛда муваффақият қозонишни хоҳлаймиз", - деди Гулям Kiss Kiss радиосига.