Кириш Регистрация
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум 2-1 Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано 3-0 Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм - Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК

Ла лига. «Атлетико» ғалабани қўлдан чиқарди (видео)

Баҳо:
+ | -

Мавсумни яхши бошлаган "Атлетико" клуби, сўнгги турларда дуранглар "эпидемияси"га дучор бўлди. "Матрасчилар" сўнгги 6та ўйинда 1 марта ғалаба қозониб, 4 марта дуранг ўйнади, битта ўйинда ютқазди.

Симеоне шогирдлари "Ванда Метрополитано"да "Валенсия"ни қабул қилди. Учрашувнинг 35-дақиқасида тўп Денис Черишевнинг қўлига тегди. Ҳакам VAR ёрдамида валенсияликлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Диего Коста ундан самарали фойдаланиб, ҳисобни очди.

Учрашув тугашига 8 дақиқа қолганида Даниел Парехо 25 метрлар масофадан жарима зарбасини йўллаб, ажойиб гол муаллифига айланди.

Учрашув дуранг билан якунланди. "Атлетико" 13 очко билан 4, "Валенсия" эса 13 очко билан 6-ўринни эгаллаб туришибди.

Испания Ла лигаси, 9-тур
Атлетико – Валенсия 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 36, пенальти Диего Коста, 1:1 – 82 Парехо.
Атлетико – Облак, Эрмосо (Лоди, 54), Арьяс, Хименес, Фелипе, Сауль, Коке, Томас (Лемар, 54), Жоау Феликс, Мората (Льоренте, 68), Диего Коста.
Валенсия – Силлессен, Коста, Габриэл Паулиста, Гарай, Васс, Кондогбиа (Гамейро, 65), Ферран Торрес (Солер, 71), Парехо, Коклен, Черышев (Ли Кан Ин, 77), Макси Гомес.
Огоҳлантиришлар: Томас (29), Черышев (39), Жоау Феликс (44).
Четлатиш: Ли Кан Ин (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:46, 19.10.2019.
Ўқилди: 2739 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.