Кириш Регистрация
09/02 18:45 Насаф 1-1 Аш-Шорта
09/02 18:45 Ал-Ваҳда 0-0 Ал-Аҳли (СА)
09/02 21:00 Дуҳайл - Шаржа
09/02 21:00 Шабаб ал-Аҳли - Ал-Ҳилол
10/02 21:00 Трактор - Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод - Ал-Ғарафа

Руслан Нигматуллин: "Спартак" "Рубин"дан кучли ўйин намойиш этмади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Россия терма жамоаси собиқ дарвозабони Руслан Нигматуллин «Рубин» ва «Спартак» жамоалари ўртасидаги учрашувга баҳо берди.

– Учрашув бошлангунча “Спартак”нинг ўйинида кечкин ўзгариш бўлишини тахмин қилгандим. Жамоада бош мураббий ўзгарган вазиятда футболчилар одатда ўзларининг ёрқин ўйинларини намойиш этишга ҳаракат қилишади. «Рубин»га қарши учрашувда мен бунга амин бўлмадим. Бироқ, “Спартак”нинг янги бош мураббийи Доменико Тедеско жамоа ўйинини тубдан ўзгартириб юбориши қийин эди, чунки, у жамоага эндигина келди. «Спартак» бу баҳсда «Рубин»дан устун ўйнамади. Қозонликлар ҳам бу мавсумда стабил ўйин намойиш эта олишмаяпти. Шундай бўлсада, дуранг «Рубин» клуби фойдасига ишлади. Чунки, жамоа сафарда кучли рақибга қарши ўйнади. – Нигиматуллиннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Татар-информ».

Киритилди: 14:59, 21.10.2019.
Ўқилди: 1566 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.