Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Яқиндагина фаолиятини тугатган футболчилардан ташкил топган рамзий терма жамоа

Баҳо:
+ | -

Ҳар мавсумда футбол оламине бир нечта кучли футболчилар тарк этиши одатий хол, лекин бу мавсумда ушбу кўрсатгич ана ошиб кетди. Бугун катта футболни яқинда тарк этган футболчилардан ташкил топган рамзий терма жамоани ҳавола этамиз.
Дарвозабон

Петр Чех

«Челси» клубининг янги асрдаги чинакам юзи сананаладиган дарвозабон узоқ вақт мобайнида дунёда Лондон клубининг ишинган тоғИ сифатида фаолият олиб борди. Қаҳрамонимиз «Челс» билан 15 та совринни қўлга киритган бўлса, «Арсенал» сафида яна 4 та кубок ютиб олди. Шунингдек, 228 та учрашувда ўз дарвозаси даҳлсизлигини салқаб қолиб, янги реcорд ўрнатди. Йил бошидан афсонавий дарвозабон ўз фаолиятини якунлади ва ҳозирда Ангилиянинг 2-двизионидаг кураш олиб бораётган Ҳоккей жамоасида ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Патрис Эвра

Ўзининг энг «гуллаган» даврларини «Манчестер Юнайтед»да ўтказган Эвра кейинчалик «Ювентус»да ўз фаолиятини давом эттирди. Бу орада «Марсел»даги жанжаллардан сўнг, яна АПЛ да тўп суришга уруниб кўрди, бироқ кариерасини ўнглаб олишни уддалай олмади. Ҳаммасиндан чарчаган Эвра шу йилнинг Июк ойида ўз фаолиятини якунлагани борасида расман эълон қилди. Ўз фаолияти давомида 15 дан ортиқ мусобақаларда ғолиб чиққан француз эндиликда мураббийлик курсларида ўқимоқда.

Бардзальи

Узоқ вақт мобайнида кўплаб клубларда тўп сурган қаҳрамонимиз «Палермо» сафидаги ишончли ўйинларидан сўнг, терма жамоадан чақирув олди ва ўзига билдирилган ишончни тўлиқ оқлади. Мундиал ғолиблигидан сўнг, «Волсбург»га ўтган Барзагли Бундеслигада ғолиб чиқади ва «Ювентус» сафига юлдуз сифатида бориб қўшилади. «Кекса Сениора» сафида 38 ёшгача тўп сурган ҳимоячи янги мавсумдан олдин ўз фаолиятини якунлади. Ҳозирда унинг футболкаси «Ювенту» музейида сақланмоқда.

Эшли Коул

Ангилия футболининг тирик афсоналадиран бири саналадиган Эшли узоқ вақт мобайнида юқори даражада ўйин намойиш этиб келди ва ушбу ёзда ўт фаолиатига нуқта қўйди. Клублар миқоёсидаги барча мусобақаларда ғолиб чиққан Коул ҳозирда футболдан дам олмоқда.

Хави

1999-йилда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги ЖЧда ғолиб чиққан Хавининг келажаги порлоқ эканлигига ҳеч ким шубҳа қилмаган бўлса, ажаб эмас. Кейинчалик Месси ва Иньеста билан биргаликда футболда янги даврни бошлаб берди. Шунингдек Хави футболчи қўлга киритиши мумкин бўлган деярли барча халқаро мусобақаларда ғолиб чиқишни уддалаган кам сонли футболчилардан бири. Хави ўзининг сўнгги учрашувини шу йилнинг май ойида ўтказди ва «АЛ-Саад» жамоасининг мураббийига айланди.

Бастиан Швайнштайгер

Германия терма жамоаси ва «Бавария» жамоасидаги ўйинлари билан кўлаб мухлислар ортирган Бастианнинг фаолияти ёрқин ўтди. Қаҳрамонимиз деярли барча мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган  бўлсада, жароҳатлар туфайли ўзи истаган даражада узоқ тўп сура олмади. Шу йилнинг Октябрь ойида футболдан кетган Швайни ўзини тўлиқ оиласи учун бағишлади.

Уэсли Снейдер

Ўз фаолияти давомида доиммо топ клубларда тўп сурган голланднинг кучли зарбаларини ҳеч ким унутганича йўқ. «Интер», «Галатасарай» жамоаларидаги ажойиб мавсумлар футболчига катта машхурлик олиб келди. Ўзининг сўнгги мавсумини Қатарнинг «АЛ-Гарафа» жамоасида ўтказган голланд август ойида ўз фаолиятини тугатди. Ҳозирда қаҳрамонимиз ўз клубига асос солиш билан оввора.

Ариен Роббен

Голландия футболининг тирик афсонаси «Бавария»Даги ажойиб 10 йилдан сўнг, бошқа клубда тўп суришни истамади ва ҳаммасига айнан Мюнҳенда нуқта қўйди. Ҳозирда футболчи оиласи даврасида дам олмоқда. Шундай бўлсада, келажакда мураббийлик фаолиятини бошлашни режа қилаётганини яшириб ўтирмаяпти.

Фернандо Торрес

«Эл нино» узоқ вақт мобайнида дунёнинг энг кучли ҳужумчиси бўлиб турган бўлсада, «Челси»га ўтиш унинг режаларини бутунлай барбод қилиб юборди. Кейинчалик, «Милан» ва «Атлетико Мадрид»да ҳаммасини ўз ўрнига қўйишга уруниб кўрган Торрес аввалги даражасига чиқа олмади. Ўз фаолиятидаги сўнгги мавсумни Японияда ўтказган Фернандо Июнь ойида ҳаммасига нуқта қўйди.

Самуэл Это'о

38 ёшида ҳам ажойиб ўйин намойиш этишну уддалаган камерунлик футболчи чинакам омадлилар қаторида десак, адашмаган бўламиз. Самуэл ўз фалияти давомида ажойиб клубларда тўп сурди ва жуда катта маблағ ишлаб олди. Ҳозирда мураббийлик курслариа таҳсил олаётган қаҳрамонимиз ўзини болалар футболига бағишламоқчи.

Робин ван Перси

Учар голланд учун бу мавсум сўнггиси бўлганидан хабарингиз бор. Туғма тўпурар ўз фаолияти давомида «Арсенал», «Манчестер Юнайтед», «Фенербаҳче» синари клубларда тўп сурган бўлсада, ўз фаолиятини «Фейнорд»да якунлади. Ҳаммаси шу ерда бошланган эди вас ҳу ерда ўз якунига етди.шу йилнинг май ойида футболдан кетган Робин ўзини бизнесда синаб кўрмоқчи. Нима ҳам дердик, унинг келажакдаги ишларига омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 14:37, 26.10.2019.
Ўқилди: 7985 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.