Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Доменико Тедеско: "Спартак”нинг салоҳияти юқори"

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Москванинг “Спартак” клуби “Москва дербиси”да "Локомотив" (3:0) жамоаси устидан қозонган ғалабаси “қизил-оқлар”га қўшимча куч бағлашини айтиб ўтди "Спартак" клуби бош мураббийиДоменико Тедеско.

"Нафақат ҳар бир ижобий натижа, балки, чиройли ўйин ҳам бизга ишонч бағишлайди, - Тедесконинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ТАСС. – Бизда РПЛда кетма-кет бешта учрашувда ғалаба қозонган “Локомотив” клубини ишончидек ишонч йўқ эди.Бироқ, натижадан ҳайрон бўлмадим, чунки биз ажойиб ўйин ўтказдик, асосийси уч очкони қўлга киритдик".

"Биз тўрт ва беш ҳимоячи билан ҳам ўйнашимиз мумкин. Бугун бешта ҳимоячи билан ажойиб ўйин кўрсатдик, “Рубин”га қарши учрашувда ҳам тўртта ҳимоячи билан ёмон ўйин кўрсатмагандик. Илья Кутепов учинчи ҳимоячи бўлиб ўйнади, чунки у сўнгги пайтларда яхши ҳаракат қилаётган эди.Кўрамиз, "Ростов" клубига қарши қандай тактика остида майдонга тушамиз. Бизда “Ростов”ни ўйинини таҳлил қилиш учун вақтимиз бор", - деди "Спартак" клуби бош мураббийи.

Шунингдек, Тедеско жамоада катта салоҳият бор эканлигини қўшимча қилди: "Албатта, "Спартак" клуби умидсиз эмас, ўзимизга келиб олишимиз учун озроқ вақт талаб этиларди. Биз декабрь ойининг сўнггига қадар очколарни қўлга киритишимиз шарт. Жамоанинг салоҳияти юқори эканлигини бугун амалда исботладик", - деди 32 ёшли мутахассис.

“Спартак” клубини қабул қилиб олган пайтда Россия футбол жамоатчилиги 32 ёшли мутахассисни кескин танқид остига олишган эди. “Спартак” Тедеско қўл остида иккита учрашув ўтказиб, 4 очко жамғаришга муваффақ бўлди. Асосий рақиб –“Локомотив” йирик ҳисобда таслим этилди!

Киритилди: 12:14, 28.10.2019.
Ўқилди: 1799 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.