Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Фонсека: “Ҳозирча турнир жадвали “Рома” учун муҳим эмас”

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Римнинг «Рома» клуби бош мураббийи Паулу Фонсека 9-тур доирасида «Милан» клуби устидан қозонилган ғалаба ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Учрашув 2:1 ҳисобида “Рома” жамоаси ғалабаси билан якунланди.

«Футболчиларимиз жиддий кураш олиб боришди. Бир ҳафтада учта учрашув ўтказганимизни ҳисобга оладиган бўлсак, бугунги учрашувдаги ғалаба қўлга осонлик билан киритилмади.

Заньоло ажойиб ўйнади, у жуда муҳим бўлган голни киритди. Биз жуда ҳам зарур бўлган уч очкони қўлга киритдик.

Ўйиндан ўйинга ўсиб боряпмиз, шу боис қанақадир вазифани ўз олдимизга қўймаймиз. Турнир жадвалига кейинроқ назар ташлаймиз, ҳозир бу муҳим эмас», — Фонсеканинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Football Italia.

Киритилди: 15:05, 28.10.2019.
Ўқилди: 1546 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.