Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Футболдаги Хоккейча ҳисоблар

Баҳо:
+ | -
Бўлим:


Гранд клублардан мухлислар доиммо ғалаба кутишга ўрганиб қолишган. Дарҳақиқат, топ жамоалар томонидан қозинилган ғалабаларнинг барчаси ҳам мухлислар ёдида ҳар доим ҳам қолавермайди, бироқ йирик ҳисобдагилар бундан мустасно. Хўш 21-асрда қайси жамоа энг йирик ҳисобдаги гаълабани қўлга киритди? Бугун ушбу саволга жавоб топишга уруниб кўрамиз.

«Барселона»

 

Католония клубининг 21-асрдаги энг йирик ғалабаси 2011-йилнинг 22-декабрь санасида бўлиб ўтган кубок баҳсига тўғри келади. Гвардиола қўл остидаги «Барселона» Испаниянинг 3-двизион вакили «Оспиталет» жамоасига қаҳшатқич зарба берган эди. Каталония клубининг 9 : 0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган учрашувда Тиаго, Куэнко ва Телло 2 тадан гол киритишган бўлса, Хави, Иниеста ва Педролар ўз ҳисобига битадан гол ёзиб қўйишга муваффақ бўлишди. Ушбу натижа Гвардиоланинг олтин даврларидан эсдалик сифатида тарихда абадий қолади десак, адашмаган бўламиз.

«Реал Мадрид»

«Қироллик клуби» 21-асрда йирик ҳисобдаги ғалабалари сони борасида исталган клуб билан беллаша олади. Янги асрда клуб Карло Анчелотти қўл остида ўзининг энг сермаҳсул ўйинини ўтказди. 2014/15-йилги мавсумда 5-апрель санасида «Ла Лига» доирасидаги учрашувда рақибларини 9 : 1 ҳисобда тор-мор этган эди. Учрашувда киритилган голларнинг нақд 5 таси Роналдуга тегишли бўлса, 2 та гол Карим Бензема ҳисобига ёзилган ва битта автогол қайд этилган. Орадан бир йил ўтиб Рафаэл Бенитес қўл остидаги «қироллик клуби» ўз уйида «Райо Вальекано» жамоасини қабул қилади ва ўзининг 21-асрдаги энг йирик ҳисобдаги ғалабасини қўлга киритиади. 10 : 2 натижаси билан якунланган ўйинда Бейл рақиб дарвозасини 4 бор ишғол қилишни уддалаган бўлса, Роналду 2 та гол билан чекланган эди. Шунингдек, Бензема хет-трикка эришган бўлса, Данило ўз ҳисобига ўша мавсумдаги биринчи голни ёзиб қўйишга муваффақ бўлган эди. Энг қизиғИ шундаки, ўша учрашувнинг 25-дақиқасида «Реал Мадрид» ҳисобда ортда қолаётган эди.

«Ливерпуль»

Британиянинг энг совриндор жамоаларидан бири бўлмиш «Ливерпуль» жамоасининг ҳам унутмаслик лозим. Ушбу клуб ўзининг нг йирик ҳисобдаги ғалабасини ЕЧЛ доирасидаги ўйинда қўлга киритганини аллоҳида эътироф этиш лозим. 2007-йилда ўз уйида Туркиянинг «Бешиктош» клубини меҳмон қилган жамоа меҳмондўстлик кўрсатиб ўтирмади ва турклар дарвозасига жавобсиз 8 та голни жойлаб қўйишади. Ўша учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Юсси Бенаюн хет-трикка эришга бўлса, Райн Баббел ва Питер Крауч ўз ҳисобларига 2 тадан гол ёзиб қўйишга муваффақ бўлишди. Якунловчи зарбани эса, клуб афсонаси Стивен Жеррард берган эди.

«Манчестер Юнайтед»

«Қизил иблислар» янги асрда нақд 4 бор 6 та тўп фарқи билан ғолиб чиққан бўлсада, биз ушбу учрашувларнинг энг машхурига тўхталиб ўтишга қарор қилдик. Сезганингизде, гап Арсен Венгернинг фаолиятидаги энг йирик ҳисобдаги мағлубият ҳақида бормоқда. 2011/12-йилги мавсум стартида «Арсенал»ни қабул қилган «Манчестер Юнайтед» 8 : 2 ҳисобида ғалаба қозонгани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса, ажаб эмас. Айнан ўша баҳсдан сўнг, «тўпчилар» раҳбарияти Венгернинг даври ўтганини чуқур ҳис этишган бўлса, ажам эмас.

«Ювентус»

Италия футболи етакчиси 21-асрда уч бор 7 : 0 ҳисобида ғалаба қозонишга мувафйифақ бўлгани эътиборга молик. Ушбу ғалабалардан бири 2003/04-йилги TЧЛ мавсумида «Олимпиякос»га қарши учрашувда кузатилган бўлса, орадан 11 йил ўтиб жамоа «Парма» клуби устидан ҳам 7 тўп фарқи билан ғолиб бўлишади. 2018-йилнинг 4 февраль санасида жамоа ўз уйида «Сассуоло» жамоасига ҳам жавобсиз 7 та гол киритишади. Ушбу учрашувда Игуаин 3 та гол киритган бўлса, Ҳедира 2 та голни ўз ҳисобига ёзиб қўяди. Шунингдек, Алекс Сандро ва Пияничлар ҳам биттадан голга муаллифлик қилишган.

"Лестер"

Яқиндагина АПЛ тарихидаги енг йирик ҳисобдаги ғалаба қайд етилганидан хабарингиз бор. "Саутгемптон" жамоаси меҳмони бўлган "Лестер" барчани ҳайратда қолдирганча рақиб дарвозига жавобсиз 9 та гол киритишга муваффақ бўлди. шу кунга қадар бирорта АПЛ жамоаси рақибини 9 та тўп фарқи билан мағлубиятга учратмаган эди.

Киритилди: 00:06, 04.11.2019.
Ўқилди: 4008 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.