Англиянинг «Эвертон» клуби ҳужумчиси Женк Тосун жамоадоши Андре Гомеснинг жароҳати ҳақида гапириб ўтди.
— Барчамиз қайғудамиз, — деди Тосун. — Бир қатор футболчилар йиғлади ҳатто. Андре шок ҳолатида эди, бироқ, у кўзларини катта очиб олганди. У бақирди, мен уни шунчаки ушлаб туришга ҳаракат қилдим. Мен унга безовта бўлмаслигини айтдим. У нимани ҳис қилаётганини биз билмасдик” деди Тосун.
Учрашувнинг қўшиб берилган дақиқаларида Тосун ҳисобни тенглаштирди ва жамоасига бир очко олиб келди.
Аввалроқ, “Эвертон” клуби кеча “Тоттенхэм”га қарши учрашувда жиддий жароҳат олган Гомес 4 ноябрь куни операция қилинишини ҳақида хабар тарқатганди.