Спорт оламидаги энг машхур инсонлардан бири саналадиган Криштияну Роналдунинг қизлар борасида доимо омади келган десак, адашмаган бўламиз. Бугун футболчининг кўпчилик билмайдиган собиқ маъшуқаларини ёдга оламиз.
Жордана Жардел
«Спортинг» клубининг собиқ футболчиси Марио Жарделнинг синглиси саналадиган ушбу қиз Роналдунинг биринчи мухаббатларидан бири саналади. Модель сифатида фаолият олиб борувчи қиз Роналду билан танишганидаёқ иккинчи Викториа Бекҳам бўлишни орзу қилган эди, бироқ унинг орзулари амалга ошмади.
Жемма Аткинсон
Америкалик актриса ва модель Жемма Аткинсон ва Роналду ўртасидаги алоқалар узоқ давом этмаган бўлсада, Жеммани бутун дунёга машхур қилиб юбориш учун кифоя қилди.
Криш ўз интервьюларида Жемма билан алоқалари дўстлик эканлигини маълум қилсада, Жемма футболчи билан алоқалари жиддий эканлигини оммага эълон қилишда давом этаверди. Оқибатда, жуфтлик кўп ўтмай ажралиб кетди.
Нерейда Гальярдо
Энг гозал байкерлардан бири саналмуш Нерейда Галярдо ва Роналду ўртасидаги алоқалар қандай бошлангани кеч маълум бўлган бўлсада, ушбу жуфтлик узоқ муддат бирга бўлишга муваффақ бўлди. Роналду билан танишгунига қадар кичик бир лавозимда иш юритган Нерейда ҳозирда ўзининг шахсий моделлар уйига эга.
Литица Филиппи
Италиялик модель Роналдудан нақд 7 ёшга катта бўлсада, футболчини ўзига ром қилишни уддалагани эътиборга молик. Айнан Литица билан танишувдан сўнг, футболчи Нерейда билан алоқаларни буткул узиб юборган эди. Ҳозирда ушбу мексикалик спортчи билан турмуш қуриш арафасида.
Ирина Шейк
Узоқ муддат давомида дунёнинг энг чиройли жуфтлиги саналган Ирина Шейк ва Криштияну Роналду 2010-йилда «Армани» брендининг реклама ролигида бирга суратга тушишади. Ушбу учрашувдан сўнг, футболчи ва модель ўртасида севги ва мухаббат авж олади. Нақд 5 йил давом этган муносбатларни биринчи бўлиб Ирина тўхтатишга қарор қилади.
Аввалига Роналдуни онасининг туғулган кунига ташриф буюрмаган Ирина кейинроқ «олтин тўп»ни қўлга киритиш марасомида ҳам иштирок этмайди. Бу воқеялардан сўнг, Шейк бутун интернетни Роналду ҳақидаги салбий фикрлари билан тўлдириб ташлайди, бироқ Криш унга жавоб қайтармайди ва вазият тинчиб кетади.
Луcиа Виллалон
Шейк билан муносбатлар якунланиши билан ижтмоий тармоқларда Роналду ва Луцианинг суратлари пайдо бўлишни бошлади. «Реал Мадрид» клуби журналисти саналадиган Виллалон ва Криш ўртасидаги муносабатлар қанчалар сир сақланмасин, ОАВ томонидан ёритиб борилди. Шундай бўлсада, муносабатлар узоққа бормади ва Роналду бошқа қизни севиб қолди.
Жоржина Родригес
Роналду ва Жоржина 2016 йилда «Dolce & Gabbana» колекциясининг тақдимот маросимида илк бор учрашишади. Роналду бу пайтда машхурликнинг энг пик нуқтасига кўтарилган бўлса, Жоржина жуда қийин руҳий холатда эди. Гап шундаки, футболчи билан танишувидан 6 йил олдин, унинг онаси автоҳалокатда вафот этган бўлса, отаси чуқур тушкунлик ҳолатидан чиқа олмаган инсон эди. Мадрид шахрига ҳаммасини бошидан бошлаш учун ташриф буюрган Жоржинанинг ҳаётига Роналду кириб келгач, барчаси ўзгариб кетди. «Armani» дўконида сотувчи бўлиб ишлаётган Жоржина ҳозир дунёнинг энг кўзга кўринган моделларидан бири саналади. Ҳозирда жуфтлик болалар тарбияси билан шуғулланмоқда.