Франциянинг «Монако» клуби собиқ ҳужумчиси Фернандо Морьентес Россия терма жамоаси футболчиси Александр Головинга ҳозирча жамоасини алмаштирмаслигини маслаҳат берди.
- Головин суперклубда ўйнамоқда. У «Монако» клубида қолиши ва ўзининг тажрибасини ошириши, клубда етакчи бўлишга ўрганиши ва мукаммал ўйин намойиш этишни ўрганиши шарт. Келажак ҳақида бир гап бўлар. Яширмайман, яқин йиллар ичида у «Реал» ёки «Бавария» каби буюк клубларда ўйнашига ишонаман, — Морьентеснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Известия».