Лондоннинг «Челси» клуби дарвозабони Вилли Кабальеро жамоани тарк этиш арафасида турибди.
AS нашрининг хабар беришича, 38 ёшли аргентиналик дарвозабон ёзда «Челси»ни тарк этади ва Испанияга қайтишни ўйламоқда. Авваллари у «Эльче» ва «Малаг» клублари шарафини ҳимоя қилганди.
Маълумотларга қараганда, «Челси» у билан шартномани узайтириши ниятида эмас ва дарвозабон эркин агент сифатида жамоани тарк этади.