Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Унаи Эмери жамоанинг собиқ сардори Гранит Жака«Лестер» клубига қарши бўладиган ўйинда майдонга тушмаслигини ҳақида гапириб ўтди.
«Мен ундан пайшанба (7 ноябрь. – муаллиф) куни ўзини қандай ҳис қилаётгани ҳақида сўрадим. У машғулотда жуда кўп меҳнат қилмоқда, бироқ, бу унинг майдонга тушишига камлик қилади. Кутамиз. Жакада сардор бўлиш учун барча ҳислат бор эди. Бироқ, мухлислар билан ўртада низо чиқаргани учун уни қайта сардор қилмасликка қарор қилдим», - деди Эмери The Sun нашрига берган интерьвюсида.
Эслатиб ўтамиз, Жака жамоа сардор эди. 10-тур доирасида «Кристал Пэлас» (2:2) клубига қарши ўйинда мухлисларга ножўя ҳаракат қилгани учун сардорлик боғичидан маҳрум қилинганди.