Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

АПЛ. «Челси» ғалаба қозониб, 2-ўринга кўтарилди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Англия премьер-лигасининг 12-тури доирасида «Челси» ўз майдонида «Кристал Пэлас»ни қабул қилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди.

Биринчи бўлимда мезбонлар у қадар кўп хавфли вазият ярата олишмади ва танаффусга қадар ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқалари майдон эгалари учун самарали чиқди. Виллианнинг узатмасидан кейин Абрахам дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқди ва мавсумдаги ўнинчи голини уришга муваффақ бўлди.

Учрашув тугашига 11 дақиқа қолганида эса Кристиан Пулишич ўз имкониятидан унумли фойдаланиб, жамоасининг иккинчи голини урди ва амалда ўйин тақдирини ҳал қилди.

Ушбу ғалабадан кейин Лэмпард жамоаси очколарни 26тага етказиб, жадвалда 2-ўринга кўтарилиб олди.

Англия чемпионати, 12-тур
Челси – Кристал Пэлас 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 52 Абрахам, 2:0 – 79 Пулишич.
Челси – Аррисабалага, Зума, Эмерсон, Томори, Джеймс, Канте, Ковачич, Пулишич (Хадсон-Одои, 80), Маунт (Гилмур, 87), Виллиан, Абрахам (Батшуайи, 73).
Кристал Пэлас – Гуаита, Уорд (Келли, 44), Кэйхилл, ван Анхолт, Томкинс, Куяте (Маккарти, 82), Таунсенд, Макартур (Шлупп, 70), Миливоевич, Заа, Айю.
Огоҳлантиришлар: Виллиан (17), Заа (21), Эмерсон (31), Ковачич (33), Маккарти (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:48, 09.11.2019.
Ўқилди: 3378 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.