Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 1-1 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Доменико Тедеско: "Охирги марта уйда ғалаба қозонганимизга анча бўлганди"

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Москванинг «Спартак» клуби бош мураббийи Доменико Тедеско «Крылья Советов» (2:0) клуби устидан қозонилган ғалабадан кейин россиялик ҳамкасбларимизга интервью берди.

«Бугун “Спартак” ўз майдонида ғалабани қўлга киритганидан жуда хурсандмиз, чунки, жамоа анчадан бери бу ишни удллай олмай келаётганди. Биз яхши ўйин намойиш этдик.Кўпроқ гол уриш учун имкониятларимиз бўлди. Бундан ташқари бош ҳакам биринчи бўлимда рақиб дарвозаси томон 100 фоизлик пенальтини бермади. «Крылья Советов» клубида ҳам гол киритиш учун имкониятлар бўлди, лекин биз бунга йўл қўймадик ва якунда ҳақли равишда уч очкога эга чиқдик», - деди Тедеско.

— Кутепов жароҳат олганида ҳам тактик схемани ўзгартирмадингиз.

— Гапа асосий таркиб ўйинчиси эканлигини исботлади. Жамоани қабул қилиб олган биринчи кунимданоқ у жуда кўп меҳнат қилди. Икки ҳафта олдин у менга «Спартак-2» жамоасида ўйнашга рухсат беришимни сўради. Бу футболчи ўйнашни, ўсишни хоҳлаяпти дегани, бу футболчи учун яхши. Тўртта ҳимоячи билан ўйнашимиз мумкин эди, Кутеповни Кралга алмаштиришимиз мумкин эди, варианталаримиз жуда кўп эди. Бироқ биз Гапа билан ўйнашга қарор қилдик. Ўйлайманки, у ўзини оқлади ва ажойиб учрашув ўтказди.

— Бакаев энди пенальти тепадими?


— Ўйлашимча, 11 метрли жарима тўпини футболчиларнинг ўзи ҳал қилгани яхши. Агар ким ўзига бўлган ишочни ҳис этса ўша пенальти тепгани маъқул. Бу борада муаммо кўрмадим.

Бугун яна сариқ карточка олдингиз. «Зенит»га қарши учрашувда ўйинни трибунада томоша қилишдан қўрқмайсизми?

 
— Йўқ, ҳеч нарсадан қўрқмайман. Агар эҳтироз бўлмаса, у ҳолда футбол ўлади. Агар мана шундай сариқ карточкани Германияда олганимда борми, 10 та учрашувни ўтказиб юборган бўлар эдим. Майдонга чиқиб кетиб қолганимни тан оламан. Ўша вазиятда ўйин тўхтатилган эди, бироқ менга барибир сариқ карточка кўрсатди. Бунга ҳайрон қолдим.

— Бугун барча футболчилар яхши ўйнади. Кимни заҳирага олиш борасида муаммога дуч келмадингизми?

— Фикрингизга қўшиламан. Барча футболчилар чарчаганлиги сабабли алмаштирилди, ёмон ўйин намойиш этгани учун эмас. Кимни заҳирага олиш борасидаги танлов осон бўлмади.

Кетма-кет учта учрашувда рақиблар сизнинг схемангизги қарши ўйнаётганига ҳайрон қолмадингизми?

— Тўғрисини айтсам, сюприз бўлди. Бизнинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Владимир Чепзанович рақиб мураббийи ҳеч қачон тактик схемасини алмаштирмайди, «Крылья» 4-2-3-1 тактикаси остида ўйнайди деди. Шундай ҳам бўлди. Тактик ўзгариш ўйин жараёнида рўй бергани яхши деб ҳисоблайман. Ўтган турда афсуски уйда мағлуб бўлдик. Бахтимизга бугун ютиш учун куч топа олдик.

Умуман олганда, янги бош мураббийи стандарт вазиятларда ўйнашни ўзлаштиради. Аммо, “Спартак” бурчак тўпларини амалга оширяпти, лекин жарима тўпларини дарвозага йўлламасдан, ўйинга киритмоқда. “Спартак”нинг стандарт вазиятлари қаерга кетди?

— Бугун пенальтидан гол киритдик. Бугун биринчи бўлимда яна икки марта 11 метрли нуқтадан тўп киритишимиз мумкин эди, лекин пенальти белгиламади. Биз рақибни ўрганиб чиқиб, шу асосда стандартлар устида ишлаяпмиз. Бугун ҳам «Крылья» стандарт вазиятларда қандай ҳаракат қилишини ўрганиб чиқиб, шу тизимда ишладик. Бироқ, тўп узатилиш сифатига кўп нарса боғлиқ. Бугун биз бу борада аниқ ҳаракат қила олмадик.

 

Киритилди: 11:26, 10.11.2019.
Ўқилди: 1505 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.