Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

AFC U19 саралаш. Ўзбекистон Саудия билан дуранг ўйнади (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистони мезбонлик қилаётган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш босқичининг "F" гуруҳи ўйинлари якунланди. Сўнгги турда ўзбекистонлик ёшлар мезбонларга қарши майдонга чиқишди.

Биринчи бўлим давомида устунлик Отабек Ғуломхўжаев шогирдлари томонида бўлди. Улар камида 3та голга тортадиган вазиятдан фойдалана олишмади. Таймга қўшиб берилган дақиқаларда эса саудияликлар бурчак зарбасини амалга оширишди. Ҳакам эса қоидабузарлик туфайли дарвозамизга пенальти белгилаб, ҳимоячимизни майдондан четлатди.

Ўйин тугашига 2 дақиқа қолганидан эса Жалолиддин ўнг қанотдан бир ҳимоячидан қочиб кетиб, дарвозабон билан яккама-якка вазиятда зарба берди. Дастлабки зарбани дарвозабон қайтарган бўлса, такрорий зарба билан "Бунёдкор" футболчиси дарвозани ишғол қилди.

Ушбу дуранг туфайли Ўзбекистон U-19 терма жамоаси 7 очко тўплаган ҳолда "F" гуруҳида тўплар нисбатига кўра иккинчи ўринни эгаллади. Бу натижа орқали Ўзбекистон термаси гуруҳларда иккинчи ўринни эгаллаганлар жадвалида 4-ўринни банд этди.

Маълумот ўрнида. Ўзбекистон ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати мезбони сифатида қитъа биринчилиги йўлланмасини эртароқ қўлга киритиб бўлган эди. Жамоамиз ўз гуруҳида йўлланма тақдим этувчи ўринни эгаллагани боис, саралаш гуруҳларида 2-ўринни эгаллаган бешинчи жамоага ҳам йўлланма тақдим этилади.

U-19 Осиё Чемпионати-2020 саралаши, "F" гуруҳи, 3-тур
Саудия Арабистони – Ўзбекистон 1:1
Голлар: Басил Юссуф ас-Сайяли (45+3-пенальти) - Жасурбек Жалолиддинов (88).
Ўзбекистон U-19: Абдувоҳид Неъматов, Саидазамат Мирсаидов, Хуршидбек Убайдуллаев, Иброҳимҳалил Юлдошев, Одилбек Абдумажидов, Жасурбек Жалолиддинов, Диёр Рамазонов (Суннатиллоҳ Ҳамиджонов), Диёрбек Раҳимқулов, Руслан Розиев (Музаффар Олимжонов), Хожимат Эркинов, Улуғбек Ҳошимов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:42, 11.11.2019.
Ўқилди: 4745 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик