«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси ихтиёрига етиб келди. 34 ёшли футболчи умумий гуруҳда машғулот ўтказди.
Аввалроқ «Юве» бош мураббийи Маурицио Сарри футболчида жароҳат борлиги учун кетма-кет иккита ўйинда захира олинганини таъкидлаган эди.
Португалия терма жамоаси Евро-2020 саралаш босқичи доирасида Латвия (14 ноябрь) ва Люксембург (17 ноябрь)га қарши майдонга чиқади.