Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Андрей Шевченко: "Ротациямизга қарамасдан ўз ўйинимизни сақлаб қолдик"

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Украина терма жамоаси бош мураббийи Андрей Шевченко Эстония (1:0) устидан қозонилган ғалаба ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

– Биз Эстониядан мана шундай ўйин намойиш этишини кутган эдик. Эстония жуда яхши ҳимояланадиган терма жамоаси, майдонда худудларни ёпишга уринди, шу боис, учрашувда биринчи бўлиб гол киритишимиз жуда муҳим эди. Ўйлайманки, учрашувда бошқача ҳисоб қайд этилиши учун йигитларим кўплаб вазиятларни содир этишди. Айниқса, биринчи бўлимда биз хотиржамлик билан ўйинни назорат қилдик, бир қатор вазиятларни содир этдик, бироқ, улардан фойдалана олмадик. Бугун майдонга кам тушаётган футболчиларга имконият бериш жуда муҳим эди. Биз уларни доим терма жамоага таклиф қилдик, лекин кам ҳолатда майдонга туширдик. Биринчи бўлимдаги ўйинимиздан қониқдим. Ўйинимизни кўрсата олдик. Тўпни назорат қилишда устунлик қилдик, тўғри тактика танлаганимиз учун яхши ўйин намойиш этдик, рақиб ҳимоясини ёриб киришни уддалай олдик. Юзага келган вазиятларни голга айлантиришда оқсадик, холос. Иккинчи бўлимда янада кўпроқ ўзгаришларни амалга оширдим. Кўплаб йигитлар биринчи марта майдонга тушишди, ўйинга яхши қўшилиб кетишди, лекин қаердадир шошиш, асабийлашиш бор эди.Ўйлайманки, иккинчи бўлимнинг охирларида умуман бошқача ўйнашимиз керак эди.Бироқ, асосийси гол киритдик, вазиятларни яратдик ва ҳақли ғалабага эришдик, – деди Шевченко Tribuna.com сайтига берган интервьюсида.

Киритилди: 11:12, 15.11.2019.
Ўқилди: 1687 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.