Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 0-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 2-0 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 2-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Тепмайсанми, Россия, тепмайсанми?

Баҳо:
+1 | -

Россия ўз майдонида Бельгия билан куч синашди. Жаҳон чемпионати саралаши доирасида. Ўйинда Азар ва унинг шериклари йирик ҳисобда ғалаба қозонишдию, аммо...

Ҳисобни кўрган одам Бельгия Россияни ўз жарима майдонига қамаб қўйгандир, деб ўйлайди. Аммо бундай эмас. Ҳатто иккинчи бўлимда россияликлар устунликка ҳам эришишди тўп билан муомала борасида. Лекин ҳар доим якунловчи паллада нимадир етишмай қолаверди.

Бугунги мағлубият — Черчесовники. Бельгия — кучли рақиб. Ҳимояси ҳам ёмон эмас. Қолаверса, бундай термаларга қарши ўйинда ҳар қандай хавфли вазиятдан ҳам самара чиқаришга интилиш керак. Бундан ташқари, Куртуа ерлатиб берилган зарбаларни қайтаришга бироз қийналади. Шунинг учун Черчесов шогирдларига кўпроқ узоқроқ масофадан бўлса ҳам зарба йўллашни буюриши керак эди. Агар ўйинни кўрган бўлсангиз, руслар кўп ҳужум уюштиришди, аммо рақиб жарима майдони ичида ҳам кераксиз паслар, чиройли ўйнашга уринишлар, тўпни кўп ушлаб қолиш панд берди. Ваҳоланки, бундай паллаларда дарвоза томонга кучли зарба йўллаш керак эди — ҳеч бўлмаганда бурчак тўпи ишланарди ёки тўп футболчилардан бирига тегиб дарвозага кириб кетиши ҳам мумкин эди. Мезбонлар эса ўйиннинг сўнгги дақиқаларидагина бир-икки зарба беришди, лекин у ҳам ноаниқ.

Шу ўринда Черчесовнинг таваккалчилигига ҳам қойил қолмай илож йўқ. Иккита ҳужумчи билан ўйнади. Аслида, бугунги ўйинда ана шундай тактикага таянса ҳам зарар қилмайди. Чунки Бельгия кучли рақиб, ундан учралган мағлубият учун ҳеч ким Черчесовни койимайди, мухлислар ҳам бунга фожиа сифатида қарашмайди. Шунинг учун ҳам мураббий таваккал қилишдан чўчимади, иккита ҳужумчини майдонга туширди. Аслида, бу каби ўйинлар ҳам қайсидир маънода тажриба, синов вазифасини ўтайди.

Россиянинг 2018 йилги мундиалда кўрсатган натижаси кўпчиликни қойил қолдиргани бор гап. Русларнинг жаҳон чемпионатидан кейин ҳам кучсизланиб қолмагани яна бир карра ҳайлантиради. Черчесов терма жамоани сезиларли даражада кучайтирди. Буни бугунги ўйин ҳам исботлайди. Россия бугун ҳужумлар уюштириш борасида Бельгиядан қолишмади, аммо мезбонлар таркибида Азар, Лукаку каби ҳужумларни голга айлантира оладиган футболчилар йўқ. Бугун ана шу омил кўп нарсани ҳал қилди.

Черчесов Россияни тактикасиз жамоадан маълум тактикага, ҳатто тактикаларга эга жамоага айлантирди. Ўйинларни кузатсангиз, Россия ҳар доим бир хил ўйнамайди. Кучи, даражаси ўзига тенг, ўзидан бирозгина кучли термаларга қарши бошқачароқ тактика қўллайди. Яъни Черчесов рақибни мағлуб этиш мумкинлигига ишона олса, бошқачароқ услуб қўллайди. Айёрона услуб қўллайди. Бугун ҳам у ғалаба қозонишни истагани бор гап, ҳеч қайси мураббий мағлубиятни бўйнига олиб майдонга тушмайди.

Бельгия шу пайтга қадар дарвозасидан иккита гол ўтказди. Қизиғи, иккала голни ҳам Россия терма жамоаси киритди. Шунингдек, Черчесов шогирдлари 21 очко тўплашга улгуришди. Бу ҳазилакам натижа эмас.

Биласизми нима, биз Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бельгия билан ўйнашини орзу қиламиз. Майли, 1:4 эмас, ундан ҳам йирикроқ ҳисобда ютқазсин. Ахир бундай жамоалар билан ўйнашнинг ўзи бир тарих, бир мактаб.

Россия терма жамоасини ёрқин келажак кутяпти. Черчесов дарвозабон бўлиб ўйнаган чоғларида футболчиларни бевосита кузатиб, миясида пишитиб қўйган ғояларини, кейин эса мураббийлик борасида тажриба тўплаб, анча оширган билимларини амалда қўллаяпти. Бу ғояларини футболчиларга сингдира оляпти.

Бугунги ўйиндан олдин Черчесов миясидаги “Бельгияни ютиш қийин, жуда кучли жамоа”, деган фикрни футболчиларнинг миясини ҳам эгаллагани бор гап. Мураббий эса ана шу хавотирни йўқота олмабди. Футболчилардаги ҳаяжонни, рақиб олдидаги босимни йўқота олмабди. Бу эса кўп ҳолларда футболчиларнинг каловланиб қолишига, шошишига сабаб бўлди. Аммо Бельгия каби термалар билан ўйнайверса, Россия футболчилари бундай даражадаги ўйинларга ҳам кўникиб, одатланиб қолишади.

2020 йилда бўлиб ўтадиган Европа чемпионатида Черчесов ва Россия терма жамоасига омад тилаб қоламиз.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:45, 17.11.2019.
Ўқилди: 12297 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.