Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Абрамов Купер қолдирган доғни юва оладими?

Баҳо:
+ | -1

Эртага ҳал қилувчи баҳс. Ҳаёт-мамот ўйини. 2022 йилги жаҳон чемпионати саралаш доирасида Тошкентда Фаластинни қабул қиламиз.

Фаластин билан биринчи ўйинда мағлуб бўлганмиз. Аргентиналик мутахассис Эктор Купер терма жамоамиз пешонасига “Тарихда илк бор Фаластиндан мағлубиятга учралди” деган тамғани босиб кетди. Бу сафар Абрамов Фаластинни мағлуб этиб, олдинги муваффақиятсизликнинг аламини олиши керак.

Муҳими — бошқа жиҳат. Эртанги ўйин биз учун биринчи ўйиндаги мағлубиятнинг аламини олувчи эмас, уч очко тақдим этувчи муҳим ўйин мақомида туради. Агар эртага ғалаба қозонсак, Қатар майдонларида бўлиб ўтадиган мундиалга интилишда давом этамиз. Агар дуранг қайд этсак, жуда мушкул вазиятга тушиб қоламиз. Ютқазсакчи, дейсизми? Йўғ-э, бу сафар ҳам мағлуб бўлмасмиз.

Эртанги ўйинда Ўзбекистон миллий терма жамоаси фаворит, аммо ҳозир ҳеч ким холис мухлис сифатида “Фаластинни мағлуб этамиз”, деб тўлиқ ишонч билан айта олмайди. Биринчидан, бу — футбол. Майдон текис, тўп юмалоқ. Иккинчидан, Фаластин учун энди биз — бир бор мағлуб этилган, ютса бўладиган рақибмиз. Уларнинг наздида шунақа, бу эса рақибдаги босимни бироз енгиллаштиради. Бизга далда берадиган жиҳат шуки, биз ҳам энди Фаластинга ютқазган терма жамоа эмасмиз. Абрамов келганидан кейин ўйинимиз қанчалик ўзгарганини ҳаммамиз, жумладан, рақиблар ҳам билишади.

Абрамовга таркиб ёки тактика борасида маслаҳат беришдан йироқман. Ундан талаб қиладиганим — футболчиларга етарлича мотивация бериш. Ўтган ўйиндаги хатоларини кўрсатиш, шундан хулоса чиқаришга ундаш керак.

Абрамов ўтган ўйиндаги мағлубиятни футболчиларнинг ақлга эмас, ҳиссиётга таянганига, яна голлар уришга ҳаракат қилиб, ҳимояни бўш қўйганига боғлади. Аслида эса бундай эмасди. Мағлубиятнинг асосий сабабларидан бири ўринсиз тактика ва чарчаган футболчиларнинг вақтида алмаштирилмагани эканлигини ҳаммамиз биламиз. Чунки арабларнинг иккинчи голи рекошет орқали, учинчи голи эса Шукуровнинг толиқиб қолганлиги сабабли тўпга ета олмагани, Суюновнинг олдинга чиқиб қолгани сабабли киритилди. Айтмоқчиманки, Фаластинга қарши ўйинда футболчиларнинг ҳиссиётларини бўғмаслик керак. Майли, ўйнашсин, иштаҳа овқат пайти келади, деганларидек, тинимсиз ҳужум уюштираётган ва бир-иккита гол уриб олган жамоа яна гол ургиси келади. Бундай пайтда футболчиларни руҳлантириш лозим. Тўғри, бу ҳимояни ёддан чиқариш керак дегани эмас, албатта. Айтмоқчи бўлганим, эртанги ўйинда футболчилар кўпроқ гол киритиб, ўйин тақдирини эртароқ ҳал қилганлари маъқул. Ахир чекка-чекка вилоятлардан футбол кўриш учун бир неча юз километр масофани босиб келадиган мухлисларнинг мамнуният ҳиссини туйишга ҳақлари бор-ку. Ёки телеэкран қаршисида ўтирган миллионлаб мухлислар ҳам юрак ҳовучлаб эмас, маза қилиб футбол кўришлари керак-ку!

Саудия Арабистонига қарши ўйиндан фарқли ўлароқ, эртага йирик ҳисобда зафар қучишимизга ишоняпман. Ҳеч бўлмаганда ишончли ҳисобда ғалаба қозонсак кераг-ов. Бунинг учун эса ўша гап — Америка очиш шарт эмас. Ҳатто ўтган галдаги таркибни туширса ҳам майли, фақат ўтган ўйиндаги хатолар устида ишлаш ва ўзгартиришларни вақтлироқ амалга ошириш керак. Чунки эртанги ўйинда ҳам кимдир ёки кимлардир 60-дақиқадан сўнг чарчоқ аломатларини сеза бошлайди.

Худди Саудия Арабистони сингари Фаластин терма жамоаси ҳам биз учун сюрприз тайёрлаб қўйгани аниқ. Меҳмонлар устози тушуниб турибди эртага бошқа Ўзбекистон термасига қарши майдонга тушишини. Умид қиламизки, Вадим Абрамов бошлиқ мураббийлар штаби Фаластин билан бўлган биринчи ўйинимиз ва рақибнинг бошқа ўйинларини томоша қилиб, Фаластинни етарлича ўрганишган. Эртанги ўйинда эса бунинг самарасини кўрамиз, деб ният қиламиз.

Демак, эртага соат 17:00 да ҳаммани стадионга чорлаб қоламиз. Кўнглим сезяпти, бу сафар майдонни сўкиниб эмас, қувониб, “Мана, бўларкан-ку”, “Одилнинг жаримасини кўрдингми?”, “Элдор боши билан зўр урди лекин”, “Жалолиддиннинг дриблинглари, ниҳоят ўхшадия”, каби қувонч жумлалари билан тарк этасиз.

Низомжон ИСЛОМОВ  

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:41, 18.11.2019.
Ўқилди: 4817 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.