Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон

Ўзбекистон - Фаластин. Ўйин олдидан мухлис мулоҳазаси

Баҳо:
+2 | -2

Саудияликлардан учралган мағлубиятдан ҳали ўзларига келиб улгурмаган мухлислар бу сафар Фаластин ҳақида ўйлашларига тўғри келади. Юқорида нега айнан мухлислар деб таъкидлаганимни тушунган бўлсангиз керак, чунки ўйинчилар ва футболга алоқадор шахсларданда кўра жонкуяр — бу мухлислар. 14 ноябрь “Пахтакор” стадионини “ёндириб” берган мухлислар бу алоҳида мавзу, майли бу ҳақида кейинроқ тўхталамиз.

Бугун 19 ноябрь Ўзбекистон терма жамоаси саралашдаги навбатдаги учрашувини ўтказади, бу сафарги "ўлжамиз" футболи “учиш”ни бошлаётган Фаластин. Ёдингизда бўлса керак, биринчи даврадаги "тасодифий" мағлубиятимизга айнан ушбу терма жамоанинг саъй-ҳаракатлари сабаб бўлганди. Баҳона эса сунъий қопламали майдон. Бу сафар-чи,кўрамиз ...!

Бугун стадион тўлмаслиги мумкин. Саудия билан ўйиндан олдин, яхши ниятлар ила бира тўла Фаластинга ҳам чипта олганлар, куйиб қолмаслик учун киришлари мумкин бўлса, бугунги ўйин учун шу пайтгача яна беш мингта чипта сотилган. Жами 8 минг атрофида чипталар сотилгани ҳақида маълумотлар бор. Қисқа қилиб айтганда, бу сафар мухлисларнинг аксарияти бевосита ойнайи жаҳон орқали ўйинни кузатиб боришади.

Барибир мухлислигимга бораманда, яна фикрларим мухлислар билан қоришиб кетмоқда. Келинг, бугунги ўйин ҳақида гапирай. Терма жамоа ички муҳити сув қуйгандай жим-жит, кайфиятлар аъло, кераксиз Кримецни ҳисобга олмасак ҳеч кимни жароҳат безовта қилмаяпти. Фаластиннинг мураббий-у шогирдларида ҳам ҳаммаси жойида, менимча керагидан ҳам ортиқроқ. Демак, ҳаммасини соат 17:00 дан 19:00 гача бўлган вақт ҳал қилади. Тан олиб айтайлик, бугун яққол фаворитмиз, шундан келиб чиқиб айтсак, бугун камида йирик ҳисобдаги ғалабани кутишга ҳаққимиз бордир, ахир... Лекин танганинг иккинчи томонини олиб қарасак, тахминан юртида сиёсий зиддият бўлаётган Фаластин ҳам бугун осонликча мағлубиятни совға қилиш учун Тошкентга келмаган. Мантиқан олиб қарасак, фақат ғалаба керак уларга ҳам. Қани кутайликчи, бир гап бўлар.

Қисқа қилиб айтсам, барча мутассаддилар реванш вақти келди, мухлислар олдидаги қарзимизни узамиз дея баралла гапирмоқда. Бунга ҳақли албатта. Биз мухлислар нима ҳам қилардик. Кутамиз...

Ўйиндан сўнг биз яна қайтамиз...

Олға, Ўзбекистон!

Иброҳимов Исроилжон
Мухлис.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:32, 19.11.2019.
Ўқилди: 5558 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.