Тошкентдаги “Форумлар” саройида GFC 20 турнирига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирни Ўзбекистон ММА ассоциацияси президенти Отабек Умаров юртимизда ушбу спорт турини янада оммалаштириш ҳамда бундан кейин ҳам турнирлар ўтказиб борилиши ҳақидаги сўзлари билан расман очиб берди.
“Биз юртимизга бир қатор юлдузларни ҳам таклиф этиш истагидамиз. Улар нафақат фахрий меҳмон, балки ўз жангларини ўтказиш учун ҳам келишади.
-Фахрий мехмонлар орасида UFC нинг собиқ чемпиони Фрэнк Мирнинг исми шарифини кўрмаган эдик. Лекин ҳозир ушбу АҚШлик жангчи орамизда ўтирибди. Умуман унинг ташрифи қандай амалга ошди?
- Биз бу борада бир қатор инсонларни таклиф қилганмиз. Кўпчилиги вақтига қараб юртимизга ташриф буюрди. Айни вақтда бу анжуманлар залида бўлмаса ҳам Рой Жонс ва Жефф Монсонлар ҳам ташриф буюрган .













