Англия премьер-лигасининг 13-тури доирасида «Тоттенхэм» сафарда «Вест Хэм» билан тўқнаш келди. Жозе Моуриньонинг "болғачилар"га қарши дебют ўйини омадли чиқди.
Меҳмонлар дастлабки ярим соат ичида хавфли вазият ярата олишмади. Учрашувнинг 36-дақиқасида эса Сон Хеунг Мин индивидуал маҳорати эвазига ҳисобни очди. Орадан 7 дақиқа ўтиб Лукас фарқни иккитага оширган бўлса, иккинчи бўлим бошида Харри Кейн ҳисобни йирик кўринишга келтирди.
Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида "Вест Хэм" иккита гол уриб, Моуриньони ҳаяжонланишга мажбур қилди.
Ушбу ғалабадан кейин "Тоттенхэм" ўз очколарини 17тага етказиб, вақтинчалик бўлса-да 6-ўринга кўтарилиб олди.
Англия чемпионати, 13-тур
Вест Хэм – Тоттенхэм 2:3 (0:2, 2:1)
Голлар: 0:1 – 36 Сон Хын Мин, 0:2 – 43 Лукас Моура, 0:3 – 49 Кейн, 1:3 – 73 Антонио, 2:3 – 90 Огбонна.
Вест Хэм – Роберто, Крессуэлл, Огбонна, Диоп (Санчес, 64), Фредерикс, Нобл, Фелипе Андерсон (Антонио, 46), Райс, Снодграсс, Ярмоленко (Форнальс, 56), Аллер.
Тоттенхэм – Гассанига, Дэвис (Роуз, 75), Санчес, Орье, Алдервейрелд, Алли (Эриксен, 79), Уинкс, Лукас Моура (Сиссоко, 82), Дайер, Сон Хын Мин, Кейн.
Огоҳлантиришлар: Диоп (11), Фредерикс (39), Дэвис (70), Кейн (87), Снодграсс (87).