"Валенсия" яримҳимоячиси Дани Парехо Чемпионлар лигасининг "Челси" га қарши ўйини ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз Чемпионлар Лигасида ажойиб ўйин намойиш этяпмиз", - дейди Парехо.
- Биз энг қийин гуруҳлардан биридамиз, аммо бешинчи турдаги уй учрашувидан олдин "Валенсия"нинг тақдири ўз қўлида. Ҳозирча, ҳаммаси яхши. Аммо олдинда энг муҳим ўйинлар бор. Аввал "Челси" билан ўйин, кейин Амстердамда "Аякс" билан 90 дақиқа. Биз жангга тайёрмиз ва ўзимизга ишонамиз " - деди футболчи.