Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Гвардиола Моуриньонинг қайтишига реакция билдирди

Баҳо:
+1 | -

Sport.ua нашри куни кеча Гвардиола томонидан берилган қизиқарли интервьюни эълон қилди. Ушбу интервьюдаги қизиқарли саволларга жавобларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Сизнинг азалий рақибларингиздан бири бўлмиш Жозе АПЛга қайтди. Сизнингча у Англия футболи ва «Тоттенҳем» учун нималарни беришга қодир?

Менимча сиз уни мендан яхшироқ биласиз. Сиз уни бир нечта клублардаги фаолиятини кузатиб борганга ўхшайсиз. Мен фақатгина уни ортга қайтгани билан табриклай оламан. У кучли ва тажрибали мураббий. Унинг янги жамоасидаги ишларига омад тилайман.

«Тоттенҳем» жамоаси Почетиньони ишдан олгани сизни ҳайрон қолдирдими?

Тўғриси, бироз ҳайрон қолдим. Сабаби, Почетиньо  клуб учун катта ҳажмдаги ишни бажарган эди. Менимча мураббийнинг ҳизматларини у эришган ютуқлар билан ўлчаш нотўғри. Унинг учун афсусдаман. Менимча «Тоттенеҳем» унинг қўл остида кучлироқ кўринаётган эди. Қандай қилиб уни четга суриб ташлашга қарор қилишди. Очиғи, ушбу қарор ўзини қанчалар оқлаши ҳақида бирор нима демоқчи эмасман. Нима бўлганда ҳам қарор қабул қилинди. Бу борада ортиқча сўзлашнинг хожати йўқ.

Сиз яқинда Раҳим Стерлинг билан мулоқат қилдингиз. Уни Англия терма жамоасидан Жо Гомез билан жанжал сабабли четлатилганидан сўнг, кайфияти қандай?

Унда ҳаммаси яхши. У билан гаплашиб олдик. У ажойиб йигит. Раҳим билан чиқишиб кетиш жуда осон. Гомез билан бўлиб ўтган воқеядан мен ҳам ранжидим. Шогирдимнинг қарорини оқламоқчи эмасман. Шу ўринда уни қоралаш ниятим ҳам йўқ.  Бўлган иш бўлди, ҳозир бу мавзу ҳақида гапириб унга бўлган босимни оширмоқчи эмасман. Менинг режаларимда унинг ўрни жуда беқиёс.

«Челси» Лемпард қўл остида қанчалар ўзгарди деб ҳисоблайсиз?

Аслида «Челси» анча йиллардан бери топ даражадаги футбол клуби ҳисобланади. Лемпард қўл остида эса, вазият сира ўзгаргани йўқ. У жамоа тепасига келган куниёқ ўзини кўрсатишга муваффақ бўлган эди. Ҳозирга келиб натижалар ҳам яхшиланиб бормоқда, Гап шундаки, у ўз ғояларини ўзгартиргани йўқ. ҳозир барчанингизнинг олдида Лемпард учун хурсандман деб айтишим мумкин, бироқ мен уни деярли танимайман. Шундай бўлсада, у ҳақида эшиганларимга суянадиган бўлсам, у жудаям яхши инсон ва унга келакакда омад тилайман. Умуман олганда ингилизлар учун Лемпард бошлаган иш ажойиб мотивация тақдим этмоқда. Бу ингилиз футболчи учун жуда фойдали воқея бўлди. Ёш инглиз мураббийи ўзининг ёш шогирдлари билан ажойиб натижаларни қайд этмоқда. Бундай жамоа Англия терма жамаоси ва «Челси» учун катта наф келтиришига ишончим комил.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 13:19, 28.11.2019.
Ўқилди: 9151 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.