Франциянинг Mediapart портали ёзишича, қуролли инсонлар Лондоннинг «Челси» клуби ярим ҳимоячиси Н’Голо Кантенинг агенти Абдулкарим Дуига ўлим билан таҳдид қилишди.
Тахминларга кўра, бу таҳдиднинг ортида франциялик ярим ҳимоячининг собиқ маслаҳатчиси Рашид Садна турибди. Садна 2016 йили “Лестер”дан “Челси”га амалга оширилган трансфердан ўз улушини олмаганлиги айтилмоқда.
Аввалроқ, Дуи Кантенинг ушбу трансферида 4 миллион фунт ишлаб олганини айтган эди.
Дуи ва Садналар ўртасидаги суҳбат ёзиб олинган ва бу аудио Mediapart порталига келиб тушган.Собиқ маслаҳатчи футболчининг агентига агар молиявий муаммо ҳал қилинмаса унинг акаси қуролланганини ва агентга суиқасд уюштиришини айтган.
Кейинроқ Кантенинг яна бир вакили Нуар Хиар Садна 2017 ва 2018 йиллари ҳам ўзини ва Дуини таҳдид қилишганини тасдиқлади.