Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо - Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

«Арсенал»нинг «кетмони учмаяпти»: жамоа 7та ўйиндан бери ғалаба қозонмаяпти

Баҳо:
+ | -

Европа лигасининг 5-тури доирасида «Арсенал» ўз уйида «Айнтрахт»ни қабул қилиб,  имкониятни бой берди (1:2).

Шу тариқа, Унаи Эмери жамоасининг ғалабасиз учрашувлар серияси 7тага етди. "Канонирлар" уларнинг 5тасида дуранг ўйнаб, 2тасида ютқазишган.

Жамоа сўнгги марта 24 октябрь куни Европа лигасининг 3-тури доирасида бўлиб ўтган "Гимараэш"га қарши ўйинда ғалаба қозонган эди.

«Арсенал» учун бу сўнгги 27 йил ичидаги энг ёмон серия ҳисобланади. Жамоа Арсен Венгернинг 22 йиллик бошқаруви даврида бундай салбий натижа қайд этмаган.

Сўнгги марта лондонликлар 1992 йилда кетма-кет 8та ўйинда ғалаба қозона олишмаган эди.

"Арсенал"нинг сўнгги 7та ўйиндаги натижалари:

АПЛ. Арсенал - Кристал Пэлас - 2:2
Англия лига кубоги. Ливерпуль - Арсенал - 5:5
АПЛ. Арсенал - Вулверхэмптон - 1:1
Европа лигаси. Витория Гимараэш - Арсенал - 1:1
АПЛ. Лестер - Арсенал - 2:0
АПЛ. Арсенал - Саутгемптон - 2:2
Европа лигаси. Арсенал - Айнтрахт Ф - 1:2

Манба: sports.ru
Киритилди: 08:26, 29.11.2019.
Ўқилди: 6368 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.