Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Кутилмаган старт

Баҳо:
+ | -

Янги мавсумни бир нечта грандлар омадсиз бошлаган бўлса, айрим камтарин клублар ажойиб старт олди. Бугун ана шундай клублар ҳақида сўз боради.

"Каляри"



Италияда пастки поғоналардан  юришига ўрганиб қолганимиз “Каляри” янги мавсумда барчани ҳайрон қолдиришда давом етмоқда. Ўтган мавсумда “қизил-кўклар” трансфер учун 38 миллион евро ишлатишди ва бир нечта номдор футболчиларни ижарага олишди. Нандез ва Наинголан сингари футболчилар шулар жумласидан. Клубнинг ҳужумдаги фаолигини таъминлаб бераётган Симионеларнинг кичиги ва Жоа Педрони тўхтатиб қолиш қийин бўлмоқда. Бу икки ҳужумчи аллақачон 11 та гол киритишга муваффақ бўлгани сўзимизга исбот бўла олади. Ҳозирда “Каляри” мусобақанинг 4-ўрнида бормоқда. Бу ЕЧЛ учун кураш олиб бориш имконини берувчи ўрин дегани. Эътиборлиси шундаки, клуб мавсумни ўз уйидаги иккита мағлубият билан бошлаган бўлсада, 11 та учрашувдан бери очко йўқотганича йўқ. Сўнгги турларда уйда йенгилмаётган клуб “Рома” ва “Торино” сингари жамоалар билан меҳмонда ҳам очко ишлаб олишга муваффақ бўлди. Шунингдек, “Aталанта” ва “Наполи” устидан ғалаба қозонишни ҳам уддалашди ва барчанинг назарига тушишди. Тўғри, бу темпни мавсум сўнггига қадар ушлаб қолиш жуда мушкул,бироқ курашиб кўриш учун Роландо Морано шогирдларида имконият мавжуд.

"Сивасспор"


Туркия чемпионатидаги гегемонияликка қарамасдан “Сивасспор” жамоаси биринчи поғонани ҳеч кимга бермоқчи емас. Сўнгги йилларда ўртамиёналар қаторидан жой олишига кўникиб қолганимиз “шеър юраклар”нинг бу мавсумда иштахаси ёмон емас. Aйниқса, кетма-кет қозонилган 4 та ғалаба жамоани турнир жадвалининг биринчи поғонасига чиқариб қўйди. Тан олиш лозим, “Бешиктош”, “Галатасарой”, “Фенербаҳче” сингари клублар ҳам ўзининг омадсиз юришлари билан “Сивасспор”га ёрдам бериб юбормоқда, лекин бу вақтинчалик бўлиши ҳеч гап емас. Ҳозирда пешқадамларни туркиялик Ризо Чалинбай бошқариб бормоқда. Таркибда Aруно Коне ва Сергей Рибалка сингари номдор футболчилар тўп сурмоқда. Клубдаги бошқа футболчилар ҳам машхурликка еришишни истаса, мавсумнинг қолган қисми давомида пешқадамликни ҳеҳc кимга бермаслиги лозим.

“Лестер”

Ушбу мавсумда бирин-кетин рекордларни йўққа чиқараётган “тулкилар”нинг “томошаси” давом етмоқда. Бренден Рожерс қўл остида жамоа ўзига бўлган ишончни қайтариб олишга муваффақ бўлгани таҳсинга сазовар. 13 та турдан сўнг 29 очко жамғаришга улгурган “Лестер”нинг ишлари чакки емас. Ҳозирда клуб гол киритиш борасида 2-ўринда бораётган бўлса, ўтказиб юборсмаслик борасида биринчи поғонани банд қилган. Варди ўзининг иккинчи ёшлигини ўтказётган бўлса, Медисон, Тилеманс, Чеглар сингари ёш футболчилар “Лестер”ни янги даражага олиб чиқиш учун меҳнат қилишмоқда. Ҳозирда Бренден Рожерс ЕЧЛда иштирок етишни асосий мақсад қилиб кўрсатаётган бўлсада, “тулкилар” чемпионликни илиб кетмаслигига ким кафолар беради?!

“Боруссия Менҳенгладбах”



Ушбу клуб ҳозирда “Бундеслига”да пешқадам еканлигидан хабарингиз бор. Ўртамиёна жамоалардан бири саналадиган жамоа 12 та турда 25 очко жамғаришни уддалади ва мусобақа пешқадамлигини “Боруссия Дортмунд”дан тортиб олди. Торген Aзарнинг кетиши салбий таъсир ўтказиши таҳмин қилган бўлсада, жамоа ўзини йўқотиб қўймади ва ўсишда давом етди. Мавсумдаги илк икки уй учрашувида атиги 1 очко жамғаганига қарамай, Менҳенгладбах ўзини тиклаб олди ва курашга қўшилди. Ҳозирда клуб франциялик ҳужумчи Плеанинг атрофида қурилган жамоанинг ишлари чакки емас. Бундеслигадаги гегемонлардан (“Боруссия Дортмунд”, “Бавария”) фарқли ўлароқ, жамоа асосий эътиборини Бундеслигага қаратган ва чемпионлик учун кураш кўриш имконияти мавжуд. Воқеялар ривожини кузатишда давом етамиз.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 22:43, 29.11.2019.
Ўқилди: 7009 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.