«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду 20119 йилги «Олтин тўп» учун ўтказилган сўровномада 3-ўринни эгаллади.
Шу тариқа, португалиялик футболчи сўнгги 9 йил давомида ўтказилган сўровномада илк марта иккинчи ўриндан пастга тушди. 2010 йилда у 6-ўринни эгаллаган эди. Шундан сўнг Роналду бирор марта топ-2дан ташқарида қолмаган.
2013, 2014, 2016 ва 2017 йилларда Криштиану «Олтин тўп»ни қўлга киритган бўлса, 2011, 2012, 2015 ва 2018 йилларда 2-ўринни олган.