Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Почеттино фаолиятини қаерда давом эттиради?

Баҳо:
+ | -

Дарҳақиқат, ҳозирда кўплаб футбол ишқибозларини ушбу савол қийнаб келмоқда. «Тоттенҳэм»ни янги даражага олиб чиқишни уддалган, ёш ва янги ғояларга тўла мураббий учун топ клублар иш таклиф қилишга тайёр. Хўш Маурисионинг навбатдаги иш жойи қаер бўлади? Бугун ушбу саволга жавоб излаб кўрамиз.

«Барселона»

Католиниялик мухлисларнинг сабр косаси тобора тўлиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Ушбу мавсумни бироз ишончсиз бошлаган Католония клуби катта эҳтимол билан янги мавсумда Эрнесто билан тузилган шартномани бекор қилади. Тўғри, Валверде чемпионлик пойгасида ғолиб чиқмоқда, лекин «Реал Мадрид»нинг ночор аҳволда қолганини инобатга олсак, бу чемпионлик таътимагани аниқ. Кўплаб мутахассислар янги ғояларсиз бошқаруви узоққа бормаслигини, кучли мутахассис пайдо бўлиши билан Валверде истеъфога чиқишини таҳмин қилмоқда. «Мундо Депортиво» нашри тарқатган хабарларга кўра, аргентиналик мураббийнинг номзоди шу кунларда кўриб чиқилиши керак. Месси ва Почеттинонинг ватандош эканлигини, бир шахар жамоаси шарафини ҳимоя қилишгани майдонда қўл келиши мумкин. Одатда, Месси учун қулай позиция яритиб бера оладиган мураббий жамоага натижа келтира олади. Почеттинодаги ғайрат ва ғалабага бўлган чанқоқлик икки томон учун ҳам фойдадан холи бўлмас эди.

«Арсенал»

Шимолий Лондон дербисини инобатга олмаса, Почеттино учун яна бир қулай вариянт. Ўзи ўрганган ва чиниққан АПЛ клуби, яхши ижрочилардан ташкил топган жамоа ва трансферлар учун ажратиладиган пуллар... Ушбу факторлар орқали Почеттино кучли «Арсенал»ни яратишга қодир. Тўғри, қаҳрамонимиз «тўпчилар» мураббийи бўлишга шошилмас, бироқ каттта сумма кўрсатилган шартнома уни ўйлантириб қўйиши мумкин. Ҳозирда «Арсенал»ни бошқариб турган Фреди Юнгберг қанчалар иштиёқли мураббий бўлмасин, АПЛ баҳсларида Почеттино ортирган тажрибанинг ўндан бирига ҳам эга эмас. Шундай экан, мавсум сўнггида уни  «Арсенал» постида кўришимиз ҳеч гап эмас.

ПСЖ

Париж клубида бир нечта топ мураббийлар фаолият олиб борган бўлсада, истеъфолар сони ортгандан-ортиб бормоқда. Гап шундаки, раҳбарият мураббийларнинг ишини халқаро аренадаги ғалабалар билан ўлчайди. Афсуски, Неймар, Мбаппе сингари ҳужумчилари бор жамоа ҳам ЕЧЛда ғолиб чиқишга даъвогарлар қаторидан жой олишни уддалай олмаяпти. Эмири ўзи ишлаган сўнгги мавсумда неча бор мағлуб бўлган бўлса, Томас Тухел аллақачон унинг натижасини такрорлаб бўлди. Ички биринчиликдаги етакчилик германиялик мутахассисни ўрнини сақлаб қолмаслиги аниқ. Катта эҳтимол билан унинг тақдири баҳордаги плай-офф ўйинлари чоғИ ҳал бўлади. Почеттинонинг ПСЖда тўп сурганини инобатга олсак, клуб мухлислари уни илиқ қарши олиши аниқ. Бундан ташқари, узоқ йиллик режалар тузиш ва трансферлардан унумли фойдаланиш борасидаги етакчи мураббий Париж клуби учун ҳозир ҳар доимгиданда керак. Почеттино француз тилида эркин сўзлаша олади ва ўз фаолиятидаги илк совринни қўлга киритиш илинжида ҳам Францияга йўл олиши ҳеч гап эмас.

«Бавария»

Нико Ковачнинг истеъфосидан сўнг, «Бавария» раҳбарлари қарор қабул қилишга шошилишмаяпти. Уларнинг режаларида Эрик Тен Ҳаг ва Томас Тухел вариянтлари мавжуд. Бу мураббийлардан бирини қўлга киритиш учун камида ёзгача кутиш керак. Почеттино эса, ҳозир ишсиз. Аргентиналик мураббийнинг номзоди жуда яхши қабул қилинишига ишончимиз комил. Қаҳрамонимиз Ковач томонидан йўқотиб қўйилган юқори прессинг ва тўп назоратини ортга қайтариши мумкин. Бундан ташқари, кучсизроқ чемпионат сабабли ЙЕЧЛда ғолиб чиқиш учун имконият янада ортади. Шундай экан, «Бавария» ўз шортлистига Почетинонинг номини ёзиб қўйса, ажаб эмас.

«Реал Мадрид»

Бунга ишониш қийин, аммо бу футбол ва унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Зиданнинг ортга қайтиши,  «Реал Мадрид»ни чўкишдан асраб қолиши кутилган эди. Зидан клубнинг чўкишини секинлаштиришдан бошқа ҳеч нарсани уддалай олганича йўқ. Тўғри, ҳозирда уни ҳеч қандай сабабсиз бўшатиб юбориш Переснинг ҳам қўлидан келмайди, бироқ «қироллик клуби» «ишқида ёнгган» мураббий ўз оёқлари билан яқинлашиб келмоқда. Ҳар қандай клуб раҳбарини ўйлантириб қўядиган вазиятда Переснинг қандай қарор қабул қилишини таҳмин қилиш жуда мушкул. «Ла Лига» ёки ЕЧЛдаги биргина омадсиз ўйин Зидан учун сўнггиси бўлиши ҳеч гап эмас. Боз устига, клуб янги қон қуйишга муҳтож бир пайтда Почеттинони қўлдан чиқариб юбориш алам қилади. Шундай экан, «Реал Мадрид»ни ҳисобдан чиқаришга хали эрта!

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 02:23, 04.12.2019.
Ўқилди: 8356 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.