Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

«Бунёдкор кубоги». Бугун мусобақа старт олади

Баҳо:
+ | -
Бўлим:
«Бунёдкор» футбол клуби ўз тарихида илк бор 2005 йилда туғилган болалардан иборат жамоалар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги муносабати билан «Бунёдкор Кубоги» халқаро мусобақасини ўтказади.   Хабарингиз бор, Юртбошимизнинг «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони лойиҳаси жамоатчиликка эълон қилинганига кўп бўлгани йўқ. Мазкур фармонда болалар футболига бўлган эътиборни янада кучайтириш бўйича алоҳида бандлар ишлаб чиқилган. «Бунёдкор» футбол клуби давлатимиз раҳбарининг фармонини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида болалар футболига эътиборни янада ижобий тарафга ўзгартириш йўлидан бормоқда. Академиямиз жамоаларининг турли мусобақаларда қайд этаётган натижалари, бош жамоамизнинг ўзагини асосан тарбияланувчиларимиз ташкил қилиши тўғри йўлда эканлигимизни англатади.    Шу вақтгача тарбияланувчиларимиз узоқ-яқин давлатларда ташкил қилинган халқаро мусобақаларда иштирок этиб келарди. Энди тарбияланувчиларимиз «Бунёдкор» футбол клуби мезбонлик қиладиган халқаро мусобақада қатнашади. 16та жамоа қатнашадиган  «Бунёдкор Кубоги»нинг географияси кенг олинди. Нафақат пойтахт жамоалари, балки Республикамизнинг турли ҳудудларида тарбия топаётган болалар ҳам мусобақамиз меҳмони бўлади. Қолаверса, қўшни Қозоғистоннинг тўрт жамоасини бешта таркиби «Бунёдкор Кубоги»нинг илк соҳиби бўлиш учун кураш олиб боради.   Мусобақа 4-8 декабрь кунлари «Бунёдкор» академияси майдонларида бўлиб ўтади. Қозоғистон жамоалари бугун юртимизга етиб келади ва ўзлари учун ажратилган меҳмонхоналардан жой олади. Шунингдек, бугун тушдан сўнг ташкилий қўмитанинг йиғилиши ўтказилади. Кечки пайт эса, жамоаларнинг расмийлари иштирокида якуний «мандат комиссияси» ташкил қилинади.    «БУНЁДКОР КУБОГИ-2019» иштирокчилари 1. «Бунёдкор-1» 2. «Пахтакор» 3. Жиззах ФА 4. «Насаф» 5. ФК «Мерса» (Олмаота, Қозоғистон) 6. ГУДЮСШОР-17 (Чимкент, Қозоғистон) 7. «Аристан-1» (Олмаота, Қозоғистон) 8. Ўзбекистон т.ж. (2005-2006 йиллар) 9. «Локомотив» (Тошкент) 10. «Спартак» (Тошкент) 11. Сирдарё ФА 12. Андижон ФА 13. «Бунёдкор-2» 14. «Одил-Жуниор» (Наманган) 15. «Аристан-2» (Олмаота, Қозоғистон) 16. СДЮШОР-8 (Нурсултон, Қозоғистон)

Қуръага кўра, иштирокчилар қуйидаги тартибда гуруҳлардан жой олди. 

«БУНЁДКОР КУБОГИ-2019»
«А» гуруҳи: «Бунёдкор-1», Жиззах ФА, «Бунёдкор-3», «Аристан-2» (Олмаота).
«B» гуруҳи: «Пахтакор», «Насаф», «Мерса» (Олмаота), Ўзбекистон U-16 терма жамоаси.
«C» гуруҳи: «Локомотив» (Тошкент), Сирдарё ФА, «Бунёдкор-2», «Аристан-1» (Олмаота).
«D» гуруҳи: «Спартак» (Тошкент), Андижон ФА, «Одил Жуниор» (Наманган), СДЮШОР-8 (Нурсултон).

Учрашувлар тақвими
1-тур. 4 декабрь (чоршанба)
11:00 «Бунёдкор-1» - «Бунёдкор-3»
11:00 «Пахтакор» - «Мерса»
11:00 «Локомотив» - «Бунёдкор-2»
12:10 Жиззах ФА - «Аристан-2»
12:10 «Насаф» - Ўзбекистон U-16
12:10 Сирдарё ФА - «Аристан-1»
13:20 «Спартак» - «Одил Жуниор»
13:20 Андижон ФА - СДЮШОР-8

2-тур. 5 декабрь (пайшанба)
11:00 «Бунёдкор-1» - Жиззах ФА
11:00 «Пахтакор» - «Насаф»
11:00 «Локомотив» - Сирдарё ФА
12:10 «Бунёдкор-3» - «Аристан-2»
12:10 «Мерса» - Ўзбекистон U-16
12:10 «Бунёдкор-2» - «Аристан-1»
13:20 «Спартак» - Андижон ФА
13:20 «Одил Жуниор» - СДЮШОР-8

3-тур. 6 декабрь (жума)
11:00 «Бунёдкор-1» - «Аристан-2»
11:00 «Пахтакор» - Ўзбекистон U-16
11:00 «Локомотив» - «Аристан-1»
12:10 Жиззах ФА - «Мерса»
12:10 «Насаф» - «Мерса»
12:10 Сирдарё ФА - «Бунёдкор-2»
13:20 «Спартак» - СДЮШОР-8
13:20 Андижон ФА - «Одил Жуниор»

Ярим финал ўйинлари 7 декабрь куни бўлиб ўтса, финал 8 декабрга белгиланган. Маълумот ўрнида айтиш керак, мусобақанинг Низомига кўра барча иштирокчилар 5тадан учрашувда майдонга тушади. Ўз гуруҳларида биринчи ўринни эгаллаган жамоалар чемпионлик йўлида кураш олиб борса, иккинчи ўрин эгалари 5-ўрин учун майдонга чиқади. Ўз навбатида гуруҳни 3-4-ўринларда якунлаган иштирокчилар 9 ва 13-ўринлар учун ҳаракат қилади.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 11:43, 04.12.2019.
Ўқилди: 3153 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.