Кириш Регистрация
15/12 00:45 Женоа 0-1 Сампдория
15/12 01:00 Атлетико 2-0 Осасуна
15/12 16:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
15/12 16:30 Верона 3-3 Торино
15/12 18:00 Сельта 2-2 Мальорка
15/12 19:00 Болонья 2-1 Аталанта
15/12 19:00 Милан 0-0 Сассуоло
15/12 19:00 Ювентус 3-1 Удинезе
15/12 19:00 Вулверҳэмптон 1-2 Тоттенҳэм
15/12 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Эвертон
15/12 20:00 Эспаньол 2-2 Бетис
15/12 21:30 Арсенал 0-3 Манчестер Сити T
15/12 22:00 Рома 3-1 СПАЛ
15/12 22:30 Севилья 1-2 Вильярреал
16/12 00:45 Фиорентина 1-1 Интер
16/12 01:00 Валенсия 1-1 Реал Мадрид
17/12 00:45 Кальяри - Лацио
17/12 00:45 Кристал Пэлас - Брайтон
17/12 22:30 Фламенго - Ал-Ҳилол

Хабарлар

Моуриньо : «У симуляция қироли»

Баҳо:
+ | -

Янги асрнинг энг машҳур мураббийларидан бири сифатида эътироф этилувчи Жозе Моуриньонинг иқтибослари барчанинг эътибор марказида туриши ҳеч кимга сир эмас. Бугун «беназир» томонидан нишонга олинган машхур футболчилар ва уларнинг манзилларига отилган кескин иқтибослар билан танишиб ўтамиз.

Лионель Месси

Католон тилида симуляция сўзи қандай янграйди? «Барселона» маданий шахар ва катта театрларга эга клуб. Болакай анча-мунча нарсаларни ўзлаштиришга муваффақ бўлибди. Айниқса, актёрлик маҳоратини!

Роналду



У мени ўз айбини тан олмасликда айбламоқда?! У эндигина «Манчестер Юнайтед»нинг асосий жамоасига ўтди. Йигитчага улғайишини ва инсонларни ҳурмат қилишни тавсия қиламан. Балки, барчасига оғир ўтган болалик ёки нотўгри тарбия таъсир ўтказгандир?! Шундай бўлсада, менда у билан ҳам Алекс Фергуссон билан ҳам муаммо йўқ.

«Тоттенҳэм» 

Бизнинг Португалияда «Тоттенҳем» кўрсатган ўйинни дарвоза олдига автобус қўйиш деб аташади. Мен ўйинни томоша қилиш учун меҳнат қилиб топган 50 фунтига чипта харид қилган мухлислар учун «Тоттенҳэм»дан хафаман. Ҳимояда ўйнаб ҳам қарши ҳужумларда 3 та гол киритиш мумкин. Ҳимояланишнинг ўзи билан ўйинни ўлдириб қўйиш ҳам мумкин.

Гвардиола


Агар футболдан лаззат олсанг, сочларинг тўкилмайди. Гвардиола ўз ишидан завқланмайди. Айнан шунинг учун уни сочлари тарк этган.

Арсен Венгер



Ўртамизда улкан фарқ мавжуд. У омадсизлик борасида чинакам мутахассис. Мен эса, унинг тамомила аксиман. Мағлубиятга учрашдан қўрқишим рост. Гап шундаки, мен жуда кам мағлубиятга учрайман, шунинг учун ҳам енгилишдан қўрқаман. Агарда унинг «Арсенал» кўрсатган натижаларни мен қайд этганимда, Лондондан бош олиб чиқиб кетар эдим ва ортга сира қайтмас эдим.

«Барселона»


Мен Каталония клубини ёмон кўраман. Улар доиммо ҳакамларга босим ўтказишга уринишади. Энг кулгули томони шундаки, улар буни ҳар доим уддалашади.

Балотелли



У ғалати йигит. «Рубин»га қарши меҳмондаги учрашувда қизил карточка олгани шундоқ эсимда. У кийиниш хонасида видео ўйин билан банд бўлган ва ўйин қандай натижа билан якунлангани билан ҳам қизиқмаган эди. Очиғи, ўша куни унга ошхона пичоғини суқиб олгим келган. Кейин ўйлаб қолдим. Ахир бу Балотелли-ку! Бироз ўйладим ва уни ўзим ёқтирмайдиган мураббийлардан бирига тавсия қилишга қарор қилдим.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 03:40, 05.12.2019.
Ўқилди: 13262 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.