Якунига етган мавсумда «Пахтакор» 44та учрашувда майдонга тушиб, 115 бор рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Бу ўйинларнинг 26таси Суперлига, 8таси Чемпионлар Лигаси, 6таси Лига Кубоги ва 4таси Ўзбекистон Кубоги беллашувларига тўғри келди. 35 учрашувда “Шерлар” ғалаба қозонишди, 4та ўйинда дуранг қайд этилиб, 4 баҳсда рақибларнинг қўли баланд келди.
115 тўп киритган «Пахтакор», ўз дарвозасидан 38 гол ўтказиб юборди. Бир ўйинда 2,61 бор рақиб дарвозаси ишғол қилинган. Суперлигада 75, Чемпионлар Лигасида 11, Ўзбекистон Кубогида 12 ва Лига Кубогида 17 марта гол урилган. Ғалабаларнинг 14таси йирик ҳисобдаги ютуқлар билан қўлга киритилди. 44 беллашувнинг 17тасида “Пахтакор” ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.