Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Тони Фергюсон Ҳабибга қарши жанг қиладими?

Баҳо:
+ | -1

UFC оламида энг узоқ кутилган жанглардан бири сифатида эътироф этилаётган Ҳабиб Нурмагамедов ва Тони Фергюсон ўртасидаги тўқнашув олдидан «элкукуй» таниқли журналист Ариел Ҳилванийга интервью берди. Ушбу интервьюни эътиборингизга тақдим этамиз.

— Тони нима учун Ҳабибнинг шартларига рози бўлмадинг?

— Бунга менинг шахсий сабабларим бор эди. Ташкилий ишлар билан шуғулланувчи менежерим билан бу борада гаплашиб олдик. Ҳаммаси яхши бўлди. Биз барчасини чуқур англаб олмоқчи эдик.

— Жангга қадар деярли 5 ой вақт бўлсада, улар жанг афишасини эълон қилишдан чарчашмаяпти. Бунинг сабаби нима деб ўйлайсан?

— Бу худди осмонга қўл узатгандек гап. Уларда бу борада ким иш юртишини билмадим, лекин уларнинг қандайдир режаси бор эканлиги аниқ. Улар жангдан қочиб бўлмаслигини англаб туришибди ва иложи борича вазиятни чўзишга ҳаракат қилишмоқда. Мен халқ чемпиониман ва улар менинг тирсак зарбамни қабул қилиб олишади.

— Ҳабиб сен билан жангдан қочиш мақсадида, бошқа рақиб қидирмадими?

— Менимча йўқ. Бу шашка эмас, шахмат. Олдинроқ айтганимдек, мен чемпионлик йўлида барчани мағлубиятга учратишга тайёрман. Улар менга қарши кимни қўйишса ҳам ўйин бошланган ва ортга йўл йўқ. Ҳабибда ҳам шундай холат, десам адашмаган бўламан.

— Эндиликда, жанг борасида сени барчаси қониқтирмоқдами?

— Албатта, ишнинг бориши менга манзур келмоқда. Бу шунчаки бошланиши холос. Авваллари бир йилда 6 бор жанг қилар эдим. Бир мунча вақт ўтиб бу кўрсаткич 3 тага тушиб кетди. Эндиликда йилига 1 бор октагонга чиқмаяпман. Бу худди балиқчининг ови сингари муҳим омил.

— Нима учун Ҳабиб жангни апрель ойига кўчирди. Ахир февралда ҳам жанг қилиш имкони мавжуд эдику?

— Менимча, бу саволни UFCга бериш керак. Ҳабиб ўз ишлари билан банд. Болаларини ўпмоқда, дасnхат ёзмоқда, дунё кезмоқда ва шунга ўхшаш кўнгил очар юмушлар билан банд. Аслида мен февраль ойида жанг қилишим керак эди. Биз «даҳшатли» рақиб ҳам танлаб олган эдик, бироқ барчаси ўзгариб кетди  ва менга Ҳабибни топширишди. Бизда апрель ойигача вақт кўп. Асосийси жароҳатдан қочиш ва мухлислар кутган нарсани уларга тақдим этиш. Бу кутишга арзийдиган жанг бўлишига ишончим комил.

— Жангга қадар ҳали 5 ой вақт мавжуд. Ўз танангни қай йўсинда тайёрлаб бормоқчисан? Ахир бу жуда узоқ муддат ва жанг санасида оптимал формада бўлиш лозим. Бунинг учун махсус режа асосида машғулотлар ўтказиладими?

— Мен ҳеч нарсани ўзгартирмайман. Сабаби доимо аъло даражадаги формани йўқотмайман. Агарда яхшилаб дам олсам, шунга яраша меҳнат қиламан. Анчадан бери шу йўсинда формамни ушлаб келмоқдаман ва ҳеч нарсани ўзгартирмоқчи эмасман. Менинг қандай формада бўлишимнинг умуман фарқи йўқ. Асосийси аҳмоқ Ҳабиб жангга тайёр бўлсин. Мухлислар тўллаган пулларига яраша жанг томоша қилишлари учун бу жуда муҳим. Уларга маслаҳатим жанг чипталарини тезда сотиб олишсин. Ўша куни октагонда қайноқ ҳаво ҳукм суради. Мен Ҳабибни таслим бўлишга мажбур қиламан. Керак бўлса, 20 бор таслим қилишга кучим етади. Шундай экан, энди фақат жанг санасини кутиш қолди. Ҳабибнинг Россияда ишқибозлари кўп, лекин мен уларни тортиб оламан.  

— Рус мухлислар сени Ҳабибдан кўра кўпроқ ёқтириб қолишади деб ўйлайсанми?

— Ҳозир ҳам Россияда мухлисларим жуда кўп. Жангдан сўнг, уларнинг сони бир неча миллиондан ошиб кетишига ишончим комил.

— Ҳабиб ўз фаолияти давомида атиги биттагина раундда мағлубиятга учраган. Ундаги бўш нуқталарни қандай топдингиз?

— Биз иккимиз ҳам Тибаога қарши жанг қилганмиз. Мухлислар ўша жангларни кўриб чиқишсин. Эътибор бериб қаранг, мен Ҳабибдан анча кучлироқ эканлигимни дарров сезишади. Мен аҳмоқларга ўхшаб жангда нима қилишимни айтмоқчи эмасман. Шундай бўлса-да, уни енгишнинг ягона услуби бу оддийлик. Мен Ҳабибга тинимсиз босим уюштираман. Ҳабиб мен сенинг ортингдан кетяпман!

— Конор ва Ковбой ўртасида жангда кимнинг ғалаба қозонишини тахмин қиляпсан?

— Менимча, Ковбой Конорни оёқ зарбаси билан «ўчириб» қўяди. Конор зарбадан сўнг бир қоп аҳлатдек ерга қулаб тушади. Ҳозирда ўзгаларнинг жанггига бош қотиришни истамайман.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 09:48, 06.12.2019.
Ўқилди: 9163 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.