Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Месси — Ла лиганинг ноябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" сардори Лионель Месси Испания чемпионатининг ноябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Аргентиналик футболчи ўтган ойда Ла лига доирасида 3та ўйинда майдонга тушиб, уларда 4та гол урди ва битта голга узатма берди. "Леванте"га қарши ўйинда у битта гол урган бўлса, "Сельта" билан учрашувда "хет-трик"га эришди. "Леганес"га қарши баҳсда Суареснинг голига ассистентлик қилди.

Бундан ташқари, Месси Аргентина терма жамоаси сафида иккита гол урган бўлса, Европа чемпионлар лигаси доирасида Дортмунднинг "Боруссия" клуби дарвозасини бир марта ишғол қилди.

Лео ушбу мавсумда жами 14та ўйинда майдонга тушиб, 11та тўп киритди ва 8та голга узатма берди.

Месси душанба куни фаолиятидаги олтинчи "Олтин тўп"ни қабул қилиб олди. Ла лиганинг ноябрь ойидаги энг яхши футболчиси соврини 21 декабрь куни бўладиган "Барселона" - "Алавес" ўйинида топширилади.

Манба: fcbarcelona.com
Киритилди: 22:10, 06.12.2019.
Ўқилди: 4930 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.