Хабарингиз бор, кеча тонгда Манчестер шахри қоқ иккига бўлинди. Мусобақанинг амалдаги чемпионлари Сулшер бошчилигидаги йигитларга кутилмаганда 1 : 2 ҳисобида мағлубиятга учради. Ўйиннинг иккинчи бўлимида «Манчестер Юнайтед» футболчиси Фредга нисбатан мухлислар томонидан норозлик намойиш этилди. Ойиндан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида, журналистлари ушбу мавузда иккита мураббийнинг ҳам фикрлари билан қизиқишди.
Пеп айни дамда «Манчестер Сити» раҳбарлари ва полиция ўйин давомида ирқчилик қилган мухлисларни видео далил орқали аниқлашни бошлаб юборди. Сизнинг ушбу воқеяга фикрингиз қандай?
Мен Жамоамни тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Умид қиламанки, улар бу муаммони бартараф этишади ва айбдорлар ўз жазосини олади. Бундай ҳолат такрорланмаслиги учун бу жуда муҳим қадам бўлиб ҳизмат қилиши аниқ. Полиция ёки бошқа органлар керакли қарорни қабул қилиши шарт. Ирқчилик билан кураш олиб бориш шарт. Афсуски, бундай ишлар бизнинг оламда тез-тез учраб турибди. Агарда, қаттиқроқ қарорлар қабул қилинмаса, бу ҳолат такрорланаверади.
Оле Гуннар Сулшер
Ҳайри кеч Оле! Биз бугун Фредга нисбатан бир неча бор ёқимсиз сўзларни эшитдик. Биринчи навбатда унинг ўзини ҳис қилиши қандай? «Манчестер Сити» мухлислари томонидан ирқчилик руҳидаги сўзларига қандай изҳо берасиз?
Фред бурчак тўпини амалга ошираётганда унга жуда хунук ишоралар кўрсатилди ва хатти буюмларни улоқтиришди. Буларнинг барчаси тасвирга олинга. Унга бўлган босимга қарамай, Фред ҳотиржамликни сақлаб қолгани таҳсинга сазовар. Бундай «хурмача» қилиқлар бошқа такрорланмаслиги лозим. Мен ушбу воқеяни қайта кўриб чиқдим. Бу ишни оқлаб бўлмайди. Ишонаманки, «Манчестер Сити» раҳбарияти бу масалани ҳал этишга қодир. Афсуски, бу мавзуда деярли ҳар ҳафта сўз юритяпмиз, лекин бундай ҳолат камайгани йўқ. Биз эса, фақатгина муаммонинг оқибати билан курашябмиз.
Бу сизнинг футболчиларингизга таъсир ўтказдими?
Ҳа албатта, бу Жесси ва Фредга ёмон таъсир ўтказди. Баъзан шундай инсонларга Раҳим келади. Бу ҳурматсизлик кўрсатишдан ҳам ёмонроқ ҳислат деб ҳисоблайман.
Ҳозирда Англия терма жамоаси мухлисларининг ирқчилиги туфайли янги санкциялар қўлланиши ҳавфи мавжуд. Нима деб ўйлайсиз, бугунги воқея учун «Манчестер Сити»ни жазолаш керакми?
Нима учун биз «Сити» мухлисларини қилиқлари учун клубни жазолашимиз керак. Клубнинг бу ерда нима айби бор? Бу мухлисларнинг тарбиясизлиги оқибатида юзага келган муаммо. Бутун бошли жамоанинг бунга алоқаси йўқ. Албатта, бу менинг камтарин шахсий фикрим. Шахсан мен бундай вазиятда клубга қарши чора кўрмаган бўлар эдим.