Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Олтин тўп»га энг лойиқлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу мавзу атрофидаги баҳс ва мунозаралар ҳалигача давом этаётганидан хабарингиз бор. Бугун ушбу совринга ҳеч кимда ҳеч қандай шубҳа қолдирмай эга чиққан футболчилар ва улар қўлга киритган ютуқлар ҳақида сўз боради. Улар ўз тақибчиларини катта фарқ билан ортда қолдиришга муваффақ булибгина қолмай, сўровнома тарихида янги рекордларни ўрнатишни уддалаган чинакам ғолиблардир.

Лионель Месси 2009-йил



Дарҳақиқат, аргентиналик ҳужумчи ўша йили клублар миқиёсида қўлга киритиш мумкин бўлган барча мусобақада ғолиб чиқишни уддалаган эди. Ички биринчилик, кубог ва супер кубог баҳсларида гол киритибгина қолмай, ЕЧЛда ҳам жамоаси учун керакли футболчига айланишга муваффақ бўлган эди. Янги мавсум стартига қадар «УЭФА субпер кубоги» ва клублар ўртасидаги ЖЧда ҳам ғолиб чиққан қаҳрамонимиз ўзининг энг яхши мавсумларидан бирини ўтазган эди. Кўплаб мутахассисларнинг фикрича, айнан 2009-йилдан бутун дунёда «Мессимания» бошланган экан. Ўзининг илк «олтин тўп»ини қўлга киритган йилда Месси 38 та гол 18 та голли узатмани амалга оширади. Шунингдек, ўша йили Месси «УЭФА» ва «ФИФА» томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилгани таҳсинга сазовар. «Олтин тўп» соврини учун бўлиб ўтган сўровномада Месси катта фарқ билан ҳақли тарзда ғалаба қозонади ва 10 йил давом этадиган Роналду ва Месси даври бошланади.

Ёҳан Кройф-1971


1971-йилда бўлиб ўтган сўровноманинг кучли учлигидан жой олган Сандро Мацолла, Жорж Бест ва Ёҳан Кройф ўртасидаги курашнинг қандай натижа билан тугаши олдидан маълум эди. Ўша йили итаиялик футболчи ички биринчиликда ғолиб чиққан бўлса, Жорж Бест бирорта совринга эга чиқишни уддалай олмайди. Улардан фарқли ўлароқ Ёҳан Кройф Европа чемпионлар кубоги ва ички биринчиликда ғолиб чиқишну уддалайди. «Аякс» учун 27 та ва терма жамао учун 6 бор гол киритган учар голланд ўйин сифати ва томошабоплиги борасида ҳам қолган даъвогарлардан яққол ажралиб туради. Сўровнома ҳам кутилганидек Кройф ғолиб чиқади. «Франcэ Фоотбалл» нашри берган маълумотларга қараганда, сўровномада Кройф 116 та овоз олади. Бу ўша давр учун 95 фоиз дегани экан!

Роналдо 1997-йил



«Барселона» сафида тўп сурган Роналдони ўша йили тўхтатиб қолишнинг иложи йўқ эди. «Кубок эгалари кубоги» мусобақасида ғолиб чиққан «сўйлоқ» финалдаги ягона голга муаллифлик қилади. Ўша йили қаҳрамонимиз ўз клуби учун 47 та гол киритган бўлса, терма жамао сафида яна 15 бор рақиб дарвозаларини ишғол этади ва конфедерациялар кубоги ва «Копа Америка» мусобақаларида ғолиб чиқади. Бундан ташқари, ёзда ўша дарлар учун рекорд сумма (27 миллион евро) эвазига «Барселона»дан «Интер»га ўтган Роналдо қанчалар қадрли футболчи эканлигини барчага кўз-кўз қилиб қўйди. Унинг натижалари олдида ички биринчиликдагина ғолиб бўлган Миятович ва Зиданни мухлислар унутиб ҳам юборишди.

Мишел Платини 1984-йил



Франциялик футбол афсонаси ўз фаолияти давомида 3 бор ушбу совринга эга чиққан бўлсада, айнан 1984-йилдаги ўйинлари билан барчанинг ёдида қолган десак, адашмаган бўламиз. Қаҳрамонимиз «Ювентус» сафида ўш мавсумда аёвсиз давом этган курашда «а церийа» ғолиблигини қўлга киритибгина қолмай, Франция учун Европа чемпионлигини ютиб ҳам берди. 5 та учрашувда рақиб дарвозасини 9 бор ишғол қилган Платини мусобақанинг энг яхши ўйинчиси деб эътироф этилди. Бундан ташқари, «кекса сениора» сафида «Кубок эгалари кубоги» ва «Супер кубог»да зафар қучади. Ўша йили кўҳна қитъанинг энг яхши тўпурарига айланган Платинидан ташқари сўровномада иштирок этган Тигана иккинчи ўринни банд қилган бўлса, 3-ўрин даниялик Ларссонга назиб этади. «Олтин тўп» эса, ҳақли равишда мавсумнинг энг яхши футболчисига топширилади.
 
Роналду 2008-йил


Португалиялик футболчи фаолияти давомида 5 бор совринга эга чиққан бўлсада, ҳеч қачон 2008-йилдаги каби катта фарқ билан ғолиб чиқмаган десак, адашмаган бўламиз. Ўша йили Торрес ва Месси даъвофарлар учлигини якунлаб берган бўлсада, Роналду улардан бир бош баландроқ ўйин ва натижа кўрсатишга муваффақ бўлади. Торрес «Ливерпуль» учун барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда 32 та гол киритган бўлса, Месси 17 та гол билан чекланишга мажбур бўлади. Роналду эса, ЕЧЛ  ва АПЛнинг тўпурари ва энг яхши футболчиси деб топилади. Бундан ташқари, у АПЛ ва ЕЧЛда ғолиб чиқибгина қолмай, энг муҳим голларни киритади ва футбол оламига янги қироллардан бири кириб келганини кўрсатиб қўяди.

Манба: Stadion.uz

Давоми бор...

Киритилди: 12:08, 08.12.2019.
Ўқилди: 9497 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.