Кириш Регистрация
12/08 23:59 Аталанта 1-2 ПСЖ T
13/08 23:59 Лейпциг - Атлетико
14/08 23:59 Барселона - Бавария

Хабарлар

«Бунёдкор кубоги». Ўзбекистон U14 терма жамоаси ғолиб чиқди

Баҳо:
+ | -

«Бунёдкор» футбол клуби томонидан илк бор ташкил қилинган «Бунёдкор Кубоги» халқаро мусобақаси ўз ниҳоясига етди. 

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси байрамига бағишлаб ўтказилган «Бунёдкор Кубоги»нинг сўнгги кунида ҳам бир-биридан қизиқарли ўйинлар гувоҳига айландик. Хусусан, ўйин тақдирини битта гол ҳал қилган ёки ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланган финал, 5-7-11-ўринлар учун кечган баҳслар мусобақанинг безагига айланди. Азамат Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ва «Локомотив» жамоалари ўртасидаги финал номига мос даражада ўтди. Бир-бирига мос рақиблар очиқ, ҳужумкор ўйин кўрсатишди. Ўйин тақдирини эса, ягона гол ҳал қилди. Иккинчи бўлим аввалида Искандар Солиев томонидан урилган гол Азамат Абдураимов шогирдларини тарихга киритди ва ўсмирларимиз «Бунёдкор Кубоги»нинг биринчи соҳибига айланди.

Финал баҳси якунлангач ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда ўзбек футболи фахрийлари – Биродар Абдураимов, Гурам Дараселия, шунингдек, «Бунёдкор» футбол клуби мураббийлари ҳамда футболчилари иштирок этди. Барча совриндорларга тегишли кубок, медал ва совғалар топширилди. 

«БУНЁДКОР КУБОГИ-2019»
8 декабрь (якшанба)
ФИНАЛ
ЎЗБЕКИСТОН U-14 - «ЛОКОМОТИВ» - 1:0 (0:0)
Ўзбекистон ў.т.ж
.: Умар Рустамов, Бобуржон Абдусаломов, Азиз Тошпўлатхонов, Абдуллоҳ Омоналиев, Беҳруз Маҳмудов, Муроджон Комилов, Муҳаммадали Ўринбоев, Шаҳзод Имомов, Данила Ни, Зиёд Ҳамзаев, Искандар Солиев. 
Захирадагилар: Дилрух Алиев, Ниёрбек Ражабалиев, Дилмурод Дадажонов, Диёр Рашидов, Алишер Мўминов, Ровшан Хайруллаев, Ҳусан Умрзоқов, Азиз Исканов, Исроил Турсунбоев. 
«Локомотив»: Ф.Қурбонов, С.Сайдалимов, Ф.Иброҳимов, Б.Юнусов, А.Ҳабибуллаев, М.Ҳасанов, С.Парпиев, А.Туропов, А.Ёдгоров, Д.Аҳмадов, И.Қурбонов.
Захирадагилар: М.Аброров, А.Акмалхонов, А.Ботиров, Д.Эркинов, Б.Фазлиддинов.
Гол: Искандар Солиев, 32 – 1:0.

3-ўрин учун
«Бунёдкор-1» - Андижон ФА-1 – 1:2 (1:1)
Голлар
: Илнур Сафин, 18 – 1:0. Бек Абдуҳамидов, 29 – 1:1. Асил Тожиддинов, 38-пенальтидан – 1:2.

5-ўрин учун
«Бунёдкор-3» - «Пахтакор» - 0:0 (пен. бўй.: 5:4)

7-ўрин учун
«Аристан-1» (Қозоғистон) - «Спартак» (Тошкент) – 0:1 (0:0)
Гол:
Бекзод Тўраев, 60+1 – 0:1.

9-ўрин учун
Жиззах ФА - «Мерса» (Қозоғистон) – 2:0 (0:0)
Голлар
: Сардор Қудратов, 48 – 1:0. Сардор Қудратов, 60 – 2:0. 

11-ўрин учун
«Бунёдкор-2» - «Аристан-2» (Қозоғистон) – 1:1 (пен. бўй.: 4:5)
Голлар
: Абдуллоҳ Мўминжонов, 12 – 1:0. Никита Стрижков, 38 – 1:1.

13-ўрин учун
Андижон ФА-2 - «Одил Жуниор» - 0:4 (0:2)
Голлар
: Зоир Аҳмаджонов, 8 – 0:1. Зоир Аҳмаджонов, 28 – 0:2. Нурмуҳаммад Оқилов, 39 – 0:3. Нурмуҳаммад Оқилов, 45 – 0:4.

15-ўрин учун
«Насаф» - СДЮШОР (Қозоғистон) – 1:0
Гол:
Муҳаммаджон Далиев, 25 – 1:0.

Энг, энг, энг…
Энг яхши тўпурар – Сардор Қудратов (9та гол, Жиззах ФА)
Энг яхши дарвозабон – Максим Муркаев («Пахтакор»)
Энг яхши ҳимоячи – Файзулло Нурмуҳаммадов (Андижон ФА-1)
Энг яхши ярим ҳимоячи – Илнур Сафин («Бунёдкор-1»)
Энг яхши ҳужумчи – Муҳаммадюсуф Хусанов («Локомотив»)
Энг ёш футболчи – Даниэль Келденули («Аристан-2», Қозоғистон)
Энг чиройли гол – Жасулан Махамбетов («Аристан-1», Қозоғистон)
Fair Play соврини – «Аристан-2» (Қозоғистон)

Энг фойдали футболчилар
1.Абдуллоҳ Омоналиев (Ўзбекистон U-14)
2.Дмитрий Астахов («Мерса», Қозоғистон)

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 22:14, 08.12.2019.
Ўқилди: 1722 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.