Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Суперлига. Ноябрь ойининг энг чиройли голига номзодлар (видео)

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳар ойдан кейин тўрт йўналиш бўйича энг яхшиларни аниқлаб келмоқда: энг яхши мураббий, энг яхши футболчи, энг яхши дарвозабон ва энг чиройли гол. Ташкил этилган сўровнома якунларига кўра энг кўп овоз тўплай олган номзодлар ташкилотнинг энг яхшилар учун аталган статуэткаларини қабул қилиб олишяпти.

Жорий йилдан эътиборан Tribuna.uz нашри ой лауреатларини аниқлашда ахборот ҳамкори сифатида иштирок этиб келмоқда. Artel савдо белгиси эса ойнинг энг яхшиларига ўз смартфонларини тақдим этаётганидан хабарингиз бор.

Энг яхшиларни аниқлаш шартлари ўзгаришсиз қолган. Coca-Cola Суперлигасининг 14 клуби бош мураббийлари ҳамда сардорлари кўрсатилган номзодларни учталикка жойлаштириб чиқади.

Дастлабки ўринда кўрсатилган номзод 3, мос равишда кейинги икки ўриндагилар 2 ва 1 очколик бўлади.

Шунингдек, Tribuna.uz нашри футбол мухлислари ўртасида сўровнома ўтказади. Бунда мухлислар овози катта аҳамиятга эга бўлиб, биринчи ўринни эгаллаган номзод 6, мос равишда кейингилар 4 ва 2 очкодан қўлга киритади. Якунда энг кўп балл тўплаганлар ойнинг энг яхшилари сифатида эътироф этилади.

Ортда қолган ноябрь ойида Coca-Cola Суперлигасида 3 та тур учрашувлари ўтказилди.  Мазкур учрашувлар давомида бир қатор жамоалар мазмунли ўйин намойиш этиб, мухлис-у мутахассислар олқишига сазовор бўлди. 

Қуйида ойнинг энг чиройли голига номзодлар рўйхати тақдим этилади:  

Номзод

Клуб

Қайси ўйинда?

Азиз Турғунбоев

“Навбаҳор”

“Бунёдкор” – “Навбаҳор”

Дарко Станоевич

“Сурхон”

“Сурхон” – “Сўғдиёна”

Миржамол Қосимов

АГМК

“Қўқон-1912” – АГМК

Жамшид Искандеров

“Локомотив”

“Андижон” – “Локомотив”

Станислав Андреев

“Металлург”

“Металлург” – “Сурхон”

Манба: pfl.uz
Киритилди: 20:23, 12.12.2019.
Ўқилди: 3164 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6852]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3775]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3292]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3138]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3084]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2452]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2251]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1568]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1514]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1424]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик