Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Арсен Венгер Ўзилнинг сўзлари ва Артетанинг қайтишига реакция билдирди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг “Арсенал” жамоасини узоқ вақт давомида бошқариб борган франциялик мутахассис Арсен Венгер яқиндагина клубдаги ўзгаришлар борасида кичик интервью бериб ўтди. Мураббийнинг клубдаги ёқимсиз вазиятга билдирган фикрини билан таништириб ўтамиз.

— Мен ўзимнинг хайрлашув учрашувимда айтганимдек, “Арсенал” мухлисиман ва айни дамдаги мураббий Юнгбергни тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Қачонки, Артета жамоа тепасига келса, мен уни ҳам қўллаб-қувватлашда давом этаман. Шу ўринда айтиб ўтиш лозим, “Арсенал” айни дамда қийин даврни бошидан ўтказмоқда. Шу сабабли клубдан катта ғалабаларни умид қилиш мантиқсизлик бўлади. Мен ҳам бошқа мухлислар сингари юзага келган вазият озор чекяпман.

— Нима деб ўйлайсиз, Эмери қолганида натижалар яхшиланармиди?

— Мен бу саволга жавоб бермайман. Унай жамоа бошқарувига келганида, унга ишонишимни айтган эдим. Афсуски, унинг омади келмади ва хунук серияларни ўтказди. Сен ғалаба қозонмас экансан, сени ишдан бўшатиб юборишади. Футбол шундай спорт тури. Мураббий доимо қийин вазиятда иш олиб боришга мажбур. Сабаби, раҳбарият ва мухлисларнинг сабри тезда тугаб қолади. Афсуски, у узоқ вақт давомида ғалаба қозонишни уддалай олмади.

— Ўзилнинг Хитой ҳукуматига билдирган норозилигига қандай фикр билдирасиз?
— Биринчи навбатда айтиб ўтиш лозим-ки, Ўзил эркин сўзлаш ҳуқуқига эга ва у ўз ҳуқуқидан фойдаланди. Ўзил ўз фикрларини ошкор қилишга барча инсонлар сингари ҳақли ва у бу ишни амалга оширди. Ўз қарорини баён қилиш имкониятидан фойдаланади десак, адашмаган бўламан. У барчамиз сингари ўз фикрини омма билан ўртоқлашди, холос. Месут ўзини хавотирга солган нарсалар борасида сўзлади ва шу билан биргаликда футбол ўйнашда давом этмоқда. Мен вазият билан яқиндан таниш эмасман. Шундай бўлсада, у ўз ҳуқуқидан фойдаланди деб ҳисоблайман.

Манба: sports.ua
Киритилди: 13:02, 19.12.2019.
Ўқилди: 10171 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.