Хабарингиз бор, сайтимизнинг телеграмдаги каналида Суперлига-2019 якунига бағишлаб йилнинг энг яхшиларини аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказилди.
Сайтимиз ўқувчилари талқинига кўра, “Йилнинг энг яхши дарвозабони”, “Йилнинг энг яхши мураббийи”, “Мавсум кашфиёти” “Йил мухлислари” ва “Йилнинг энг яхши футболчиси”ни аниқлашга қарор қилдик.
“Йил мухлислари” сўровномасида 13000 нафардан зиёд фойдаланувчи иштирок этди.

Мавсум чемпиони “Пахтакор”жамоаси мухлислари 13(1690та) фоиз овоз билан 3-ўринни эгаллашди. Иккинчи ўринни эса “Навбаҳор” мухлислари 25 (3250та) фоиз овоз билан иккинчи ўринни қўлга киритди.
Сўровномамизда 26 (3380та) фоиз овоз билан“Андижон” клуби мухлислари биринчи ўринни эгаллашди. “Бргутлар”нинг мухлислари жамоаси сўнгги ўринларда бўлишидан қатъий назар сўнгги турларгача қўллаб-қувватлаб туришди.














