Испания чемпионатининг 10-тури доирасида бўлиб ўтган "Барселона" ва "Реал" жамоалари ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади.
Қизиқ факт: Криштиану Роналду "Реал"ни тарк этганидан буён юзага келаётган тўқнашувларда Месси гол ура олмаяпти.
Ўтган мавсумда жамоалар икки мартадан Ла лига ва Испания кубоги (ярим финал) доирасида тўқнаш келишди. Уларнинг 3тасида каталонияликлар ғалаба қозонишга бўлса, битта ўйинда дуранг қайд этилган эди. "Кўк-анорранглилар" сардори битта учрашувда майдонга тушмаган бўлса, қолган 3тасида ўйинда иштирок этиб гол ура олмаган эди. Шу тариқа, кетма-кет 5та "класико"дан бери аргентиналик футболчи ҳисобига гол ёзилмаяпти.
Маълумот ўрнида. Месси "эл-класико"лар тўпурари ҳисобланади. У 36та ўйинда 26та гол урган. Роналду эса 28та учрашувда ўз ҳисобига 17та гол ёзган.