Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

"Арсенал"нинг янги устози: файласуф, ақлли ва талабчан

Баҳо:
+ | -

Микель Артета “Арсенал” мураббийига айланганидан хабарингиз бор. Унинг бош мураббий сифатида тажрибаси йўқ. Аммо анча оптимист ва ўзини мураббийликка тайёр деб ҳисоблайди.

Ҳатто хайрлашув интерьвюсида Микел футболга мураббий сифатида қарайдиган одамнинг сўзларини айтди:

“Ушбу клубда ўйнаш учун сиз ўз позициянгизнинг энг яхшиси бўлишингиз керак. Агар буни уддалай олмасангиз, жамоага лойиқ эмассиз. Бундай клубда ўйнаяпсизми, 10 дан 8 натижа қайд этманг. Сиз ҳар доим 10 баллга лойиқ ҳаракат қилинг".

Биринчи матбуот анжуманида Микел ўйинчиларидан худди шундай нарсани талаб қилди:

“Мен одамлар бир-бирларининг ишларини ҳурмат қилишларини истайман. Ўз олдимга қўйган вазифаларни бажаришим учун ҳамма клуб олдида жавобгар бўлиши керак. Мен клубга ўз иштиёқи ва ғайратини сингдирадиган инсонлар билан ишлашни хоҳлайман. Бунга тайёр бўлмаган ҳар бир киши жамоага мос эмас. Биз жуда кўп нарсани ўзгартиришимиз керак, чунки жамоа керакли даражада ҳаракат қилмаяпти".

Артета дарҳол режаларини эълон қилди. У бутун умри давомида мураббийлик вазифасини бажаришга тайёрланганини яширмади:

"Мен ҳар доим бошқа мураббийларни кузатишни, уларнинг қарорларини тушунишни, ўйин услубини таҳлил қилишни яхши кўрардим. Мен буни узоқ вақт давомида қиламан. Бу мен учун янгилик эмас».

2016 йилда испаниялик футболчи фаолиятини якунлаганида, Премьер-лиганинг энг яхши клублари дарҳол у учун курашишни бошладилар. Масалан, Маурисио Почеттино унга жуда ишонди – у Артетани мураббийлар штабига чақириш учун тинимсиз қўнғироқ қилди.

"Мен уни жуда яхши кўраман. Артета шубҳасиз ажойиб мураббий бўлади», деди Почеттино.

Микел мураббийлик қарашлари ҳақида кўп интерьвю берди. Биз энг яхши фикрларини тўпладик ва қўшимча тарзда Артета билан бирга ишлаганларнинг у ҳақдаги фикрларини ҳам жамладик.

“Менда оддий фалсафа бор. Эҳтирос ва ўйин-кулгини хоҳлайман. Мен рақибга асосланган футболни қабул қилмайман. Биз ўйинда доим ҳукмронлик қилишимиз, ташаббус кўрсатишимиз ва бизни томоша қилаётганларга қувонч бахш этишимиз керак".

"Тизим ҳақида ўзингиз тасаввурга эга бўлишингиз мумкин, аммо уни ўзингизда бўлган ўйинчиларга мослаштиришингиз керак: ҳужумингиз қанчалик тез, сизнинг ўйинчиларингиз қанчалик маҳоратли, сиз қандай хавфларга дуч келишингиз мумкин ва қайси футболчилар таваккал қилишга тайёр".

"Сиз ҳар доим ҳам бир хил ўйнай олмайсиз. Мақсадга эришиш учун турли хил йўллар бўлиши мумкин. Сизга қарши ўйнаган одамга қандай зарар етказишингиз мумкинлигини кўра билишингиз керак. Уларга ёқмайдиган нарса борми? Хуллас, биз уларни доим шундай қилишга мажбурлаймиз".

Гвардиоланинг сўзларига кўра, Микел рақибнинг ҳаётини иложи борича қийинлаштирадиган қобилиятга эга.

«Артета атиги 37 ёшда, аммо у юлдуз футболчилар билан ишлаш бўйича катта тажрибага эга. У менга жуда кўп ёрдам берди. Унинг ишлашга фавқулодда муносабати бор. Микел шунингдек нарсаларни таҳлил қилиш, воқеаларни олдиндан билиш ва ечим топиш учун чинакам истеъдодга эга”, деди Гвардиола.

Биринчи матбуот анжуманида Артета "Арсенал" бош мураббийи сифатида Гвардиоладан нимани билиб олганлигини айтди:

"Мен ундан ўргандим. Сиз шафқатсиз бўлишингиз керак, ҳар куни ўз даражангизни кўтариб, клуб ғояларига амал қилишингиз лозим – бу футболчиларда зарур менталитетни шакллантиришнинг ягона йўли. Уни сақлаш янада қийин: ҳар куни, ҳар бир ҳаракат, катта тизимнинг ҳар бир қисми муҳимдир”.

Пеп шунингдек, Артета ҳар қандай рақибни жуда яхши билишини айтди. Каталониялик журналист Мартин Перарнаунинг фикрича, айнан Артетанинг маслаҳатлари туфайли «шаҳарликлар» кўп гол киритган.

"Шанба куни (2018/19 мавсумининг бошланиши ҳақида гап кетяпти), "Сити" "Арсенал"га иккинчи голни урди ва Пеп Артетани қучоқлади. Бунинг сабаби, Микел Мендига керакли маслаҳатни берган. Бен шундай қилди, бу дарҳол голга олиб келди".

Микел шерикларига у ҳали ўйинчи бўлганида яхшиланишига ёрдам берган. "Сити" футболчилари, шунингдек, Артетанинг индивидуал ривожланишга қўшган ҳиссасини ҳам таъкидлашади:

"Мен ҳимоячиман, аммо Артета ярим ҳимоячи бўлса ҳам ҳар доим менга фойдали маслаҳатлар берган, шунинг учун у ажойиб мураббий бўла олади", дейди Эктор Бельерин.

"Мендан ҳар доим Пеп Гвардиоланинг машғулотлари тўғрисида сўрашади. Аммо мен Микел Артетадан кўп нарсаларни ўргандим. Биз жуда яхши муносабатдамиз. У ҳар доим тўғри нарсани айтади. У машғулотлар пайтида мени кузатади ва кейин ўз фикрларини айтади», деди Лерой Сане.

“Мен сиздан мақсад учун 120 фоиз куч сарфлашингизни талаб қиламан. Агар акси бўлса, сиз менинг жамоамда ўйнамайсиз. Агар бизда дам олиш учун вақт бўлса, мен бу имкониятни бераман».

Ва яна бир нарса – Микелнинг футболни қандай кўриши ҳақида:

"Футбол одатлар ва траекториялар ҳақида. Агар шериги қаерда бўлишини олдиндан билса, ўйинчи учун осонроқ бўлади. Агар стакан ҳар доим ошхонадаги шкафда туришини билсам, тезда стаканга сув қуяман. Агар менинг хотиним ҳар куни кўзойнакни ўзгартирса, унда сиз ичишдан олдин ақлдан озишингиз мумкин. Футболда ҳам худди шундай. Агар сизда аниқ методология мавжуд бўлса, унда сиз аста-секин яхшиланасиз. Бу ҳар доим ҳам қисқа паслар эмас. Агар қанотдаги ўйинчи қаерда очилишни билса, унга ҳар доим тўпни биринчи узатиш мумкин. Пол Скоулз буни жуда яхши амалга оширарди”.

Охир-оқибат, биз Арсен Венгерга сўз берамиз. Унинг сўзларига кўра, Микел бир ярим йил олдин – у кетган пайти жамоага келиши керак эди.

“У бу ишни бажариш учун барча фазилатларга эга. У етакчи эди, клуб қадриятларини яхши биларди, сардор эди. Унинг ўйинга иштиёқи бор. Ҳар қандай клуб учун энг муҳими – ундаги одамлар ушбу клубни белгилайдиган қадриятларга риоя қилишлари".

Матбуот анжуманида Микел Арсен ҳақида шундай деди:

«Мен Барселонада ўсиб-улғайганман. Англияга келганимда, «Арсенал» клубининг қанчалик катта эканлигини англадим – бу клуб «Барcа»га ўхшаш амбициялар ва қадриятларга эга. Мен тез-тез бу жамоада ўйнашни хоҳлаётганимни айтдим. Битта одам бор эди, унинг исми Арсен Венгер эди, у менга ишонди. У ушбу жамоа учун ўйнаш, сардор бўлиш имкониятини берди. Агар у бўлмаганда эди, мен бу ерда ўтирмаган бўлардим".

Умид қиламизки, «Арсенал» умидли ва ишончли қўлларда.

 

Манба: sports.ru
Киритилди: 11:19, 21.12.2019.
Ўқилди: 5685 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.